Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗ БЎЙЛАБ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЯРМАРКАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-01-09 17:07:52    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Хусусан, Фарғона шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”да ҳам арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилган. Бу ерда фермер ва деҳқон хўжаликларида, аҳоли томорқаларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари “Даладан - дастурхонгача” тамойили асосида қулай нархларда харидорларга етказиб берилмоқда. Нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида мол ва қўй гўшти, ярим тайёр товуқ гўшти, тухум, балиқ, шунингдек, картошка, сабзи, пиёз, ўсимлик ва пахта ёғи, шакар ҳамда ун каби жами 27 турдаги маҳсулотлар сотилмоқда.

Вилоятимиздаги 19 та шаҳар-туманларда ташкил этилган мана шундай савдо ярмаркаларига 164 та чорвачилик, паррандачилик ҳамда балиқчилик хўжаликлари бириктирилган.

2021-2022 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун белгиланган режа асосида 83 минг 380 тоннадан зиёд картошка, пиёз, сабзи, гуруч маҳсулотлари заҳираси яратилган.

Бундан ташқари, 2021 йил вилоятдаги 5832 та боғдорчилик-сабзавотчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан 1 миллион 818 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилган бўлиб, улар ҳам бозорларимизда мўл-кўлчилик, арзончилик бўлишига хизмат қилмоқда.

Бозорларда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш борасида қатъий назорат ўрнатилиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳридаги "Наврўз" деҳқон бозорида ҳам Фарғона вилояти миришкорлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилган. Ҳозирги кунга қадар фарғоналик фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан "Наврўз" деҳқон бозорига 200 тонна ҳар хил турдаги мева маҳсулотлари, 204 тонна картошка, 500 тонна сабзавот, 22 тонна узум, 20 тонна гўшт, 52 минг дона тухум арзонлаштирилган нархларда етказиб берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube