Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚАШҚАРЛИК ТАДБИРКОР ЎЗ МАҲАЛЛАСИДА КЛИНИКА, ФУТБОЛ МАЙДОНИ ВА “ЗИЁ ДЎКОНИ” ҚУРДИ. ЭНДИ ЭСА МАКТАБ, БОҒЧА, ФИТНЕС КЛУБ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА

×

 2022-01-19 11:21:51    53

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ орасида “Тадбиркор – элга мададкор” деган гап бор. Буни қувалик ишбилармон Махаматсоли Мелибоев фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қува туманида ўтган навбатдаги ўрганишлари чоғида Қашқар маҳалласида бўлиб, тадбиркор томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди. 

Дастлаб 50 ўринли “Доктор ММ” клиникаси ва диагностика маркази билан танишилди. Клиникада кардиология, терапия, неврология, акушер-гинекология, лаборатория хизматлари, функционал диагностика, стомотология, УТТ, ФГДС, ЭКГ ва физиотерапия каби жами 13 та йўналишда аҳолига тиббий хизматлар кўрсатилаётганлиги ҳақида маълумот берилди. 

Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида тадбиркор қишлоқ ёшлари учун 2 та сунъий қопламали ёпиқ футбол майдонини қуриб битказиб, фойдаланишга топширилганлигини маълум қилди.

Албатта, соғлом танда, соғлом фикр бўлиши учун китоб ўқиш айни муддао ҳисобланади. Шунинг учун жами 30 тадан ортиқ иш ўринларини яратган Махаматсоли Мелибоев “Зиё маскани” китоб дўкони фаолиятини ҳам йўлга қўйган. “Зиё маскани”да бугунги кунда 5 мингдан ортиқ бадиий китоблар мавжуд. 

Айтиш мумкинки, юқоридаги ишларни амалга ошириш мақсадида тадбиркор томонидан қарийб 5,0 млрд.сўм маблағ сарфланган бўлиб, у шу билан чекланиб қолгани йўқ.

Жорий йилда 220 ўринли хусусий мактаб, ўқувчилар учун 100 ўринли ётоқхона, 60 ўринли мактабгача таълим муассасаси қуриш ишларини бошлаб юборган. Вилоят раҳбари билан суҳбатда 2 млрд. сўм миқдорда кредит олишда кўмак сўради ва унинг мурожаати ижобий ҳал қилинадиган бўлди. 

Қишлоқ ёшлари ва хотин-қизларини спортга жалб этиш, улар ўртасида ҳам соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида “Фитнес клуб” ташкил этиш ҳам тадбиркор режасида бўлиб, ушбу мақсадларга қарийб 4 млрд.сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилганлигини айтиб ўтди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тадбиркор томонидан олиб борилган ишларни юқори баҳолади ва бундай фаоллик ва ташаббускорлик доимо қўллаб-қувватланишини таъкидлади.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram