Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ТУМАНИДА ҲАМ “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИНИНГ ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

×

 2022-01-23 09:05:50    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона туманидаги “Янги аср” МФЙ ҳудудида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди. 

“Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя билан Президентимиз катта ислоҳотларни бошлаб берганлигига йиғилганлар эътиборини қаратган вилоят раҳбари, аҳолини рози қилиш, турмуш даражасини кўтариш бугунги барча ишларнинг бош мақсади эканлигини яна бир бор таъкидлади.

“Ҳар бир оиланинг яшаш тарзида ислоҳотлар кириб борган бўлиши, акс этиши керак. Биринчи навбатда оилага уй-жой бўлса, яхши иш жойи, даромади бўлса, энг асосийси шу. Уй-жойи, даромади бўлгандан кейин оиласи тинч бўлади. Фарзандларини ҳам яхши ўқитади”, - деди Хайрулло Бозоров.

Шунингдек, бугун Янги аср массивида қурилишлар бошланганлиги, Миндонободда ҳам 25 та уйлар қурилиши якунига етиб қолгани, Фарғона туманининг ўзида ўтган 2021 йилда 47 та кўп қаватли уйлар қурилиши амалга оширилганлиги қайд этилди.

Вилоят ҳокими, кейинчалик ҳозирги кунда ҳудудда қурилиши бошланаётган кўп қаватли уйларни ҳам аввалги қурилган уй-жойлар билан бирлаштириб, кўзни қувонтирадиган, аҳоли яшаши учун барча қулайликлари бўлган яхлит бир комплекс яратиш кераклиги юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқ берди.

Тадбирда нуронийлар ҳам ўзгаришлардан хурсанд эканликларини, аввал дашт бўлган жойларда кўплаб янги уйлар, бинолар қад ростлаётганлиги аҳоли кайфиятига ҳам ижобий таъсир қилаётганлигини айтишиб, бошланган ишлар баракали, хайрли бўлишлигини тилаб дуо қилдилар. Шундан сўнг янги уйлар қурилиши учун тамал тоши қўйилди.

Ҳозирда 21 гектар ер майдони ажратилган “Янги Ўзбекистон” массивида 5 та 5 қаватли, 20 та 7 қаватли, 8 та 9 қаватли жами 33 та 1428 та хонадонли уй-жойлар ва инфратузилма объектларини қуриш жараёнлари бошланди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram