Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 177 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БЕШАРИҚДА ИШСИЗЛИКНИ КАМАЙТИРИШДА МАВЖУД ИМКОНИЯТЛАРДАН ТЎЛАҚОНЛИ ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАНЛИГИНИ ТАНҚИД ҚИЛДИ

×

 2022-01-23 16:09:42    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Бешариқ туманидаги давлат солиқ инспекцияси секторидаги “Люкс ян текс” МЧЖ пахтачилик кластери корхонасида бугунги кунда пахта толасидан тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришгача бўлган цехлар фаолият олиб бормоқда. Вилоят раҳбари Хайрулло Бозоров тумандаги ўрганишлари давомида бу ерда бўлиб, ишлаб чиқариш қувватлари билан танишди. Корхона томонидан 2021 йил давомида қиймати бор-йўғи 400 минг АҚШ долларидан зиёд маҳсулотлар хорижга экспорт қилинганлиги маълум бўлди.

Вилоят ҳокими 1000 ўринли корхонада атиги 130 нафардан зиёд ишчи-ходимлар ишлаётганига эътибор қаратди ва буни кескин танқид қилди. Ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйиб, янги ишчи-ходимларни тайёрлаш, корхонани янада жонлантириш юзасидан тадбиркор ва мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Шу куни Янги Ҳаёт МФЙ ҳудудида тадбиркор Одилжон Турғунов “Шарқона пласт” оилавий корхонасининг декор, пластик, полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш цехи ҳақида маълумот берди. Умумий қиймати 1 млрд. сўм бўлган корхонада диаметри 400-500 мм бўлган қувурлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 15 нафардан ортиқ иш ўринлари яратилганлиги айтиб ўтилди.

Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида “Beshariq Crusher” МЧЖ томонидан ташкил этилган ун ишлаб чиқариш корхонасида 2021 йилда Туркия технологияси асосида янги қувватлар ишга туширилган. Ишлаб чиқариш қуввати 30 минг тоннадан зиёд. Умумий лойиҳа қиймати 17,5 млрд. сўм бўлган корхонада 30 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда. Вилоят ҳокими корхона фаолиятини юқори баҳолади.

Бироқ, туманда ишсизликни камайтириш учун мавжуд имкониятлардан етарлича фойдаланилмаётганлигини яна бир бор таъкидланди. Сектор раҳбарлари ва масъулларга аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан зарур вазифа ва топшириқлар берилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram