Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХ ТУМАНИДА СЎНГГИ БЕШ ЙИЛДА 203 НАФАР ШАХС ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛИГИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

×

 2022-05-05 09:52:55    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида 2016 йил сентябрдан ҳозирга қадар 203 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. Куни кеча туманнинг Зангат маҳалласида яшовчи Марҳаматхон Шариповага ҳам фуқаролик паспорти топширилди.

- 30 йил аввал Қирғизистондан келин бўлиб тушганман. Шу кунгача “фуқаролиги йўқ шахс” мақомида эдим. Айни Рамазон ҳайити кунларида қўлимга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини олишим менга чексиз бахт ва қувонч бағишлайди, - дейди Марҳаматхон опа.

Туманда ҳозирда 26 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар қолган бўлиб, уларга ҳам жорий йил якунига қадар фуқаролик паспорти топширилади

Ўзбекистонда 1992 йилдан 2007 йилга қадар фуқаролик олган шахслар сони 480 нафарни ташкил қилган. 2007 йилдан 2016 йилгача эса бирорта шахс Ўзбекистон фуқаролигини ололмаган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram