Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОННИНГ ҚАҲРАМОН ЎҒЛОНИ МАМАДАЛИ ТОПВОЛДИЕВ МЕМОРИАЛ МУЗЕЙИНИНГ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-05-08 23:32:59    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бугун Риштон тумани Зоҳидон МФЙ ҳудудида Риштоннинг қаҳрамон ўғлони Мамадали Топволдиев хотирасини абадийлаштириш мақсадида унинг мемориал музейи фойдаланишга топширилди.

Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони биринчи ўринбосари Жамшид Каримов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарлари, Беларуссиядан келган меҳмонлар, унинг оила-аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Мамадали Топволдиевнинг буюк қаҳрамонликларини фахр билан қайд этди. Вилоят раҳбари, жаҳондаги бугунги мураккаб шароитда юртимизда ҳукм сураётган тинчликни қадрлаш, осойишта ҳаёт учун шукроналик ҳар қачонгидан кўра муҳимлигига ҳам эътибор қаратди.

Мамадали Топволдиев 1938 йилда урушга бориб, Белоруссия ҳудудидаги жангларда катта қаҳрамонликлар кўрсатиб, фашистларни ларзага келтирган, ғалаба учун ўз ҳиссасини қўшган. Уни "Казбек" деб номлашган. Шу номни эшитган ҳар қандай душманнинг оёғи қалтираган.

Белорусь халқи ҳам Мамадали Топволдиевни яхши кўради ва у кишини номини абадийлаштириш мақсадида жанг бўлган қишлоқларга номини бериб, эъзозлаб келади. “Ўзбекфильм” ҳамда “Беларусьфильм” Миллий киностудияси ўртасида ҳамкорликда “Осиё арслони” номли фильмни вилоятимизда суратга олиш ишлари ҳам бошлаб юборилди. Бугунги тадбирда, “Беларусьфильм” миллий киностудияси Бош директори Владимир Карачевский ҳамда фильмда роль олган ижодкорлар иштирок этишди. Белорусликлар номидан Мамадали Топволдиев тимсолида ўзбек халқига миннатдорчилик билдирган Владимир Карачевский, “Биз, Белорусь халқига тинч ҳаётни бахш этганларни ҳеч қачон унутмаймиз” деб таъкидлади. Бош ролни Улуғбек Қодиров ижро этаётган Мамадали Топволдиев ҳақидаги биографик драма Ўзбекистонда ва Белорусда суратга олинади ва келгуси йил 9 майда премьераси бўлиб ўтади.

Нуронийлар иштирокида рамзий тасма қирқилиб, тадбир иштирокчилари музей фаолияти билан танишдилар.

Мамадали Топволдиевнинг музейида унинг орден, медаллари, фахрий ёрлиқлар, рўзғор буюмлари, ёзишмалари, шахсий кийимлари, қуроллар, уруш ҳақидаги адабиётлар жамланган.

Музей қурилиши учун вилоят маҳаллий бюджетидан 1,5 млрд. сўм маблағ ажратилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram