Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БОШҚИРДИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САВДО ВА ХИЗМАТЛАР ВАЗИРИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ФАРҒОНАДА
2022-05-16 17:08:03 50
Вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев амалий ташриф билан Фарғонада келган Россия Федерацияси Бошқирдистон Республикасининг савдо ва хизматлар вазири Алексей Гусев бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
Икки томон вакиллари ҳамкорлик истиқболлари, мавжуд имкониятлар, экспорт ва импорт учун давлатлараро яратилган қулайликлар, эришилаётган натижалар ҳақида мулоқот олиб боришди.
Фарғона вилоятидан Бошқирдистон Республикасига ҳўл ва қайта ишланган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари, тайёр тўқимачилик ва текстиль маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш ва Бошқирдистондан вилоятимизга гўшт, ун ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш, инвестициялар жалб килиш масалаларига эътибор қаратилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида Олтиариқ ҳамда Қува тумани имкониятлари хусусида атрофлича тўхталиб ўтилди.
Муҳокамаларнинг амалий босқичига ўтиш учун бизнес форум ташкил этиш ва ҳамкорлик борасида ўзаро англашув меморандуми имзолашга келишиб олинди.
Шу куннинг ўзида Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйида икки давлат ишбилармонлари иштирокида ўтган учрашувда ҳам ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, делегация вакиллари шаҳардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи “Uz-Segang” агрологистика комплекси ҳамда Марғилон шаҳридаги “Mister Fish” балиқчилик хўжалиги фаолияти билан танишдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram