Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-06-21 15:50:38    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, тарғиботнинг янги усул ва воситаларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов иштирок этди.

Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлинма раҳбарлари, олий ўқув юртларининг биринчи проректорлари ва бўлим бошлиқлари, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзолари иштирокида Фарғона политехника институтида бўлиб ўтган семинар давомида Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 26 мартда қабул қилинган “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори маънавий-маърифий ишларнинг самараси ва таъсирчанлигини ошириш, кўлами ва миқёсини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этаётганига алоҳида урғу берилди.

Вилоятда бу борада аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги ҳамкорлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, маънавият ва маърифат кенгашларининг ҳудудий йиғилишларида бу борадаги устувор вазифалар тизимли муҳокама этилаётгани таъкидланди.

Вилоят ҳокими ўринбосари, Маънавият ва маърифат кенгаши раисининг ўринбосари Жамшед Ҳатамов “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг стратегик йўналишлари, таъсирчан, креатив ва инновацион услублари хусусида сўз юритди. Бу борада маънавият ва маърифат соҳаси масъуллари ва тарғиботчиларининг олдида турган муҳим вазифалар қайд этилди.

Тадбирда сўз олган Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Масъуджон Сулаймонов, вилоятдаги ОТМлар вакиллари маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишларига тўхталдилар.

Очиқ ва қизғин ўтган семинарда иштирокчилар тарғиботнинг янги усуллари ва илғор тажрибалари билан ҳам танишди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram