Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВА ГЕРМАНИЯ ЎРТАСИДА ҚАТОР СОҲАЛАРДА ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2022-08-01 16:00:27    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси 25-30 июль кунлари бўлиб ўтган Германия ва Австрияга ташриф давомида Нюренберг шаҳридаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат “BIOFACH-2022” кўргазмасида иштирок этди.

Дастур доирасида Нюренбергда Германия Федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Офелиа Ник билан учрашув ўтказилиб, ўзаро ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди. Фарғона ва Германиянинг мос федерал ери ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Кўргазма давомида Германиянинг Халқаро қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ассоциацияси (“DLG”) билан алоқалар ўрнатилди. “DLG”нинг тегишли мустақил мутахассисларини вилоятга жалб қилиш, жорий йил декабрь ойида ассоциациянинг “DLG Agrifuture” журналида вилоят қишлоқ хўжалиги салоҳияти ва инвестициявий иқлими ҳақида мақола чоп этишга келишилди.

Германия халқаро ҳамкорлик ташкилотининг (GIZ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа раҳбари Беате Шорайт билан учрашувда қишлоқ хўжалигида органик маҳсулотлар улушини оширишда маҳаллий корхоналарни халқаро консультантлар билан таъминлаш, туризмни ривожлантириш, маҳаллаларда тадбиркорлик ташаббускорлигини ошириш, лойиҳаларни молиялаштириш каби ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Ташриф давомида касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик бўйича қатор учрашувлар ўтказилди. Германиянинг “Teamdress” компанияси билан Фарғона шаҳридаги мономарказда маҳаллий тикувчиларни немис стандартлари учун қайта ўқитишни ташкил қилиш бўйича меморандум имзоланди.

“GfM Gruppe” билан Фарғона шаҳрида “My Way Academy” ўқув марказини ташкил этиш, ёшларни немис тили B2 даражаси учун ўқитиш, Германияга ишга юбориш масалалари муҳокама этилди.

Дойчебанк “DG Cargo” логистика компанияси вакиллари билан учрашувда Ўзбекистон, жумладан, Фарғона вилояти ҳудудидан юкларни Германия темир йўллари поездлари орқали Европага ташиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Франкфурт шаҳри Савдо-саноат палатаси раҳбарияти билан учрашувда жорий йил ноябрь ойида палатага тегишли ОАВда Фарғона вилояти ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик, ўзаро тадбиркорлар делегациялари ташрифларини ташкил қилиш, фармацевтика ва кимё соҳасидаги немис инвесторлари билан алоқалар ўрнатишга келишиб олинди.

Барча йўналишдаги эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram