Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲАРБИЙ ҚИСМДА УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-08-04 12:26:23    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида жойлашган Шарқий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Унда вилоят Ҳарбий-маъмурий сектори раҳбарининг маслаҳатчиси Музаффар Юлдашев, кўп йиллар мудофаа тизимида самарали фаолият кўрсатган фахрийлар, ўрта ёш авлод вакиллари, ҳарбий хизматчилар қатнашди.

Ўзбекистон “Ветеран” жангчи фахрий ва ногиронлари бирлашмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон қуролли можаролар ва антитерористик кураш ногирон-фахрийларининг “Ватан” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар агентлигининг вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтган тадбир, айниқса, ёшларда катта таассурот қолдирди.

Юзма-юз мулоқотда жангчи-фахрийлар ўз ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашиб, ёшларимиз келажакда ватанимиз тараққиёти учун муносиб ҳиссаларини қўшишларига ишонч билдиришди. Эртамиз эгалари эса ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Тадбирда иштирок этаётган бир гуруҳ ҳарбийларга Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг навбатдаги ҳарбий унвонлари ва ташаккурномалари топширилди.

Шунингдек, ҳарбий қисмдаги Хотира ва қадрлаш майдонида мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар пойига гуллар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram