Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 157 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚАРИСИ БОР УЙНИНГ ПАРИСИ БОР! – ФАРҒОНАДА НУРОНИЙЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-08-11 21:12:04    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар саройида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги тантаналари олдидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида нуронийларни эъзозлаш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев иштирок этдилар.

Тадбирни очиш учун сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини ошириш Президентимиз раҳбарлигида бошланган ислоҳотларнинг илк куниданоқ устуворлик касб этиб келаётганини қайд этиб, жамиятимизда кекса авлодга, нуронийларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни қадрлаш қадимдан мерос қадрият эканини таъкидлади.

“Халқимизда “Қариси бор уйнинг париси бор”, деган нақл бекорга айтилмаган. Қайси оилада ёши улуғлар бўлса шу оилада барака бўлади. Шу оилада таълим-тарбия, маънавият бор” деб ўз сўзини давом эттирган вилоят ҳокими, Президентимиз қарори билан "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони таъсис қилингани фахрийларга куч-қувват, ифтихор, ғурур, кайфият бағишлаганини айтиб, отахон-онахонларнинг “Нафақа ёшида ҳам давлатнинг эътиборини сезяпмиз” деган сўзларини иқтибос келтирди.

Бу Президентимизнинг нуронийларга бўлган эътибор ва ғамхўрликлари намунаси эканига эътибор қаратган вилоят раҳбари, “Менинг яхши кўрган яна бир мақолим бор, ҳозирги замонда ушбу мақол яна долзарб: “Битта болага етти маҳалла ота-она”. Битта боланинг комил инсон бўлиб етишиши учун нафақат оила, битта маҳалла, балки етти маҳалла масъул деган гапда катта маъно бор. Мустақил Ўзбекистонимиз келажагининг ишончли қўлларда бўлиши сизларнинг бой ҳаётий тажрибага асосланган панд-насиҳатларингизга ва бугун ёшларимизни тарбия қилишдаги, маънавий муҳитни мустаҳкамлашдаги ўрнингизга боғлиқ” деб сўзини якунлади.

Тадбир давомида мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, ҳамда бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган, шунингдек, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб келаётган 60 нафар отахон ва онахонларга давлатимизнинг I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари тантанали топширилди.

300 нафардан зиёд нуронийлар жам бўлган тадбирда Муҳаммаджон Мирзаев, Насибахон Охунова, Машрабжон Розиқов каби фарғоналик кекса авлод вакилларининг самарали меҳнат фаолиятини ёритган видеороликлар ҳам намойиш этилди.

Вилоятимиздаги эл суйган санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури эса барчага янада кўтаринкилик бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram