Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 138 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ КОРЕЯ ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН 100 НАФАРДАН ЗИЁД ТАЛАБАЛАР КОРЕЯНИНГ SUNMOON УНИВЕРСИТЕТИДА ЎҚИШЛАРИНИ ДАВОМ ЭТТИРАДИЛАР

×

 2022-08-19 22:12:21    157

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят театр ва концерт саройи очиқ саҳнида Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида таҳсил олаётган, 3+1 икки томонлама диплом дастурига саралаб олинган 100 нафардан зиёд талабаларни Кореянинг Sunmoon университетига таҳсилни давом эттириш учун кузатиш тадбири ўтказилди.

Тантанали кузатиш тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, Корея халқаро университети ректори Парк Жун Хо иштирок этдилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев барча йиғилганларни мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналари билан табриклаб, вилоятдаги олий таълим муассасалари, халқаро университетларда эришилаётган натижалар ҳақида тўхталди, Кореяда ўқишларини давом эттириш учун кетаётган талабаларни етук мутахассис бўлишларига ишонч билдирди.

Тадбирда Корея халқаро университети ректори Парк Жун Хо ҳам сўз олиб, Sunmoon университетида ўқишларини давом эттирадиган талабаларга омад тилади. 2019 йилда ўқишга қабул қилинган 100 нафардан ортиқ талабалар 3+1 икки томонлама диплом дастурига саралаб олингани, эндиликда улар бир йил давомида Кореяда таълим олишлари, сўнг магистратурада ўқишни давом эттириши ёки мутахассислиги бўйича ишлаш имкониятига эга бўлишлари ҳақида тушунчалар берди.

3+1 икки томонлама диплом дастури Кореядаги университетлар ва Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида ўқиш орқали 2 та дипломга эга бўлиш имконини берувчи дастур ҳисобланади.

Sunmoon университети ректори Сун-Жо Хван ўз видеомурожаатида эса университет ва унда талабалар учун яратиб берилган шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар берди. Университетда ташкил этилган ўқув жараёнлари ҳақида видеоролик ҳам намойиш этилди.

Шундан сўнг дастурга саралаб олинган талабалар таништирилиб, уларга сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилди. Талабалар ҳам билдирилган ишончни оқлаб, намунали хулқ билан яхши ўқишга ваъда бердилар.

Тадбирнинг бадиий қисмида эса элимиз ардоғидаги санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram