Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ТАТАРИСТОН ЎРТАСИДА САВДО-ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР МУСТАҲКАМЛАНИБ, МИГРАЦИЯ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2022-08-28 11:17:31    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Акмал Пўлатов бошчилигидаги делегация Россиянинг Татаристон Республикасида бўлиб ҳудудлараро тўғридан-тўғри ҳамкорлик кўламини кенгайтириш юзасидан қатор учрашувлар ўтказди.

Хусусан, Татаристон савдо-саноат палатасида ташкил этилган учрашув ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этди. Учрашувда Фарғона вилояти ва Татаристон ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш, Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган тўқимачилик, чарм-пойабзал ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Татаристонга тўғридан-тўғри экспортини йўлга қўйиш, келгусида ҳукумат кўмаги билан Казань шаҳрида шоу-румлар очиш ҳамда кўргазмалар ташкил қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик жараёнлари муҳокама қилинди.

Татаристон Меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида ўтган учрашувда эса миграция соҳасида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Акмал Пўлатов бугунги кунда Фарғона вилоятида мономарказлар, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолияти йўлга қўйилганлиги ва уларда кўплаб йўналишлар бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш учун барча имкониятлар яратилгани ҳақида ахборот берди. Ҳамкорлик босқичлари келишиб олинди.

Фарғона вилояти делегацияси Татаристон Инвестицияларни ривожлантириш агентлигида ҳамда Алабуга махсус иқтисодий зонаси ва ҳамда унинг қошидаги “Alabuga Polytech” инновацион муҳандислик коллежида ҳам бўлиб, бу ерда олиб борилаётган жараёнлар билан яқиндан танишдилар.

Вилоят делегациясининг Россияга ташрифи давом этмоқда.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram