Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВА ТОЖИКИСТОННИНГ СЎҒД ВИЛОЯТЛАРИ ҲУДУДЛАРАРО ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ ДАВРИ БОШЛАНМОҚДА

×

 2022-09-10 09:54:46    253

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси икки кунлик амалий сафар билан Тожикистоннинг Сўғд вилоятида бўлиб қайтди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, Сўх, Бешариқ, Данғара, Риштон туманлари, Қувасой шаҳри ҳокимлари ва ўринбосарлари, вилоятимизнинг йирик тадбиркорлари, ҳунармандлари, санъат ва спорт соҳаси вакилларидан иборат йирик делегациянинг Сўғд вилоятига ташрифи икки вилоят ўртасида ҳар томонлама амалий ҳамкорликнинг янги саҳифасини очди.

Ташриф дастури доирасида дастлаб вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг мулоқоти ва ортидан икки вилоят расмийларининг кенгайтирилган форматдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда давлатларимиз раҳбарларининг юксак сиёсий иродаси натижасида халқларимиз ўртасида азалий дўстлик ва қардошлик ришталари қайтадан кучайиб бораётгани, ҳудудлараро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

Мулоқотлар чоғида икки вилоят ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, текстиль, қурилиш маҳсулотлари, чарм-пойабзал саноат, қишлоқ хўжалиги, хусусан пахтачилик, пиллачилик ва боғдорчилик, туризм соҳаларида ҳамкорликни, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Хусусан, 2023 йилдан бошлаб тожик пахта хом ашёси экспорти тўхтатилаётганлигини инобатга олиб фарғоналик тадбиркорлар билан ҳамкорликда Сўғд вилояти ҳудудида пахтани қайта ишлаш ва тайёр турдаги тикув тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик масаласи икки томонлама маъқулланди.

Шунингдек, вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар, текстиль маҳсулотлари, пойабзал, уй-хўжалик моллари ва бошқа турдаги халқ истеъмол молларига Сўғдда эҳтиёж юқорилиги билдирилди.

Бешариқ туманида Тожикистон билан чегарадаги “Андархон” назорат-ўтказиш пункти ёнидаги майдонда барпо этилаётган “Қўқон” эркин иқтисодий зонасига боғлиқ эркин савдо зонаси минтақавий улгуржи ва чакана савдони ривожлантириш учун катта имконият яратиши қайд этилди.

Фарғона ва Хўжанд шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича ҳам иш олиб боришга, икки вилоят ўртасидаги автобус қатновлари сонини кўпайтиришга келишилди.

Икки томонлама эришилган келишувлар ва ҳамкорлик алоқаларини мувофиқлаштириш учун Қўшма ишчи гуруҳ ташкил этилди. Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ва Сўғд вилояти раисининг биринчи ўринбосари Анвар Яъкуби қўшма ишчи гуруҳ фаолиятига масъул этиб белгиландилар.

Учрашувларда Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ҳам иштирок этди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram