Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 191 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ БУТУНЖАҲОН ҲУНАРМАНДЛАР КЕНГАШИ ПРЕЗИДЕНТИ СААД АЛ-ҚАДДУМИЙ БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-09-10 14:51:27    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизда бўлиб турган Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши (World craft counсil) Президенти Саад ал-Қаддумий, Кенгашнинг Осиё-Тинч Океани минтақаси Бош котиби, вице-президент Азиз Муртазаев ҳамда профессор Асиф Шайхдан иборат Халқаро баҳолаш комиссияси аъзолари билан учрашди.

Учрашувда Марғилон шаҳрига Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан бериладиган Ҳунармандлар шаҳри мақомини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари натижасида вилоятимизда ҳунармандчилик кенг ривожланиб бораётганини қайд этган вилоят ҳокими, меҳмонларга вилоятимизда бу соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, Марғилон, Риштон, Қўқон ҳунармандчилиги ҳақида, жорий йилда 13 та туманда янги қуриб битказилган “Ҳунармандлар марказлари”, Риштон туманида барпо этилаётган 4 та кулолчиликка ихтисослашган Ҳунармандлар марказлари тўғрисида маълумот берди. Президентимизнинг қўллаб-қувватлашлари натижасида Фурқат туманида Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусовнинг устахонаси қошидаги Ёғоч ўймакорлиги маркази барпо этилгани, корхона ёнида ҳунарлар билан бирга математика, геометрия, физика, кимё каби фанларни ҳам чуқурлаштириб ўқитадиган мактаб ташкил этилаётгани ҳам алоҳида қайд этилди. “Уста-шогирд” анъанаси орқали ҳунармандларнинг оилавий сулолалари авлоддан-авлодга касб сирларини етказиб келаётгани алоҳида тилга олинди.

2014 йилдан бери мавжуд бўлган Жаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатидаги дунёнинг 55 шаҳри қаторига Ўзбекистондан икки шаҳар – Қўқон ва Бухоро киритилганини мамнуният билан қайд этган Хайрулло Бозоров, Марғилон шаҳрига ҳам бундай юксак мақомнинг берилиши Фарғона вилояти ҳунармандчилиги учун яна бир катта ютуқ бўлишини таъкидлади.

Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши Президенти Саад ал-Қаддумий Фарғона вилояти қадимдан ҳунармандчилик ривожланган маданият марказларидан бири экани, ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатининг турли йўналишлари ривож топганидан яхши хабардор эканини айтиб, бу борада Ўзбекистонда бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар дунё ҳунармандлари жамоатчилиги томонидан катта эътироф этилаётганини қайд этди.

Вилоят ҳокими меҳмонларни жорий йил 20-22 октябрь кунлари Марғилонда бўлиб ўтадиган“Атлас байрами” бешинчи миллий матолар фестивали ҳамда келгуси йил Қўқонда ўтказиладиган II Халқаро ҳунармандчилик фестивалига, шунингдек, Риштонда ўтказиш режалаштирилаётган кулолчилик бўйича халқаро конференцияга таклиф қилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram