Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ ТЕКСТИЛЬ КОРХОНАЛАРИ ҚОШИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНЛАРИНИ АМАЛИЁТ БИЛАН БОҒЛАГАН ҲОЛДА КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2022-09-20 19:48:14    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги “BS Textile” МЧЖ корхонасида бўлди. 2021 йил апрель ойида тадбиркор Икромжон Воҳидов ташаббуси билан ташкил этилган ушбу корхонада бугунги кунда 750 нафарга яқин ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда. Йиллик 7 минг 200 тонна пахта толасини қайта ишлаб, ип-калава, хом трикотаж маҳсулоти ҳамда тайёр кийимлар ишлаб чиқараётган корхонада жорий йилнинг ўтган саккиз ойида қарийб 500 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ўтган 2021 йилга нисбатан 3 баробар кўпдир.

Ҳозирда корхонада қиймати 5 миллион доллар бўлган махсус устки кийим-бош ишлаб чиқариш, шунингдек, матога гул босиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Жорий йил якунига қадар ишга туширилиши кўзда тутилган ушбу линияда қўшимча 500 та янги иш ўрни яратилади.

Вилоят ҳокими шунингдек, Қиргули массиви ҳудудида фаолият олиб бораётган “Ferghana uniform” МЧЖ корхонасида бўлиб, қиймати 3 миллион доллар бўлган “Махсус кийим-бошлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси билан танишди. Йиллик 500 мингтага яқин махсус кийим бош ишлаб чиқараётган ушбу корхонада 200 дан зиёд доимий иш ўрни яратилган. Янги линиянинг ишга тушиши қўшимча 300 та иш ўрни яратади. Ҳар ойда қиймати 300 минг долларга яқин маҳсулот Россия ва Германияга экспорт қилинмоқда.

Ихтиёр Қамбаров раҳбарлигидаги ушбу корхона яқинда Европада иқтисодиётнинг турли соҳалари ходимлари учун иш кийимлари етказиб берувчи Германиянинг йирик тузилмалардан бири “Teamdress Holding GmbH” компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Ҳар икки корхона раҳбари вилоят раҳбари билан мулоқотда кенгайиб бораётган ишлаб чиқариш учун малакали ишчи ходимлар топиш билан боғлиқ масаласида амалий ёрдам сўрадилар. Хайрулло Бозоров шаҳардаги маҳаллаларда ишсиз бўлган аҳоли вакиллари учун ушбу корхоналар қошида ўқув жараёнларини амалиёт билан боғлаган ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этиш бўйича вилоят ҳокимининг соҳага масъул ўринбосарларига, шаҳар ҳокимлигига ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси раҳбарига вазифа юклади. Ўқув курсларини тамомлаганлар яхши ҳақ тўланадиган доимий иш ўрни билан таъминланади.































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram