Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИГА КАТТА ФУТБОЛ ҚАЙТМОҚДА: “ИСТИҚЛОЛ” ЎЙИНГОҲИДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

×

 2022-09-24 08:36:01    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров таъмирлаш ишлари якунланган Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” ўйингоҳида бўлди. Халқаро талабларга мос спорт аренасига айланаётган ўйингоҳда якуний синов жараёнлари амалга оширилмоқда.

2022 йилнинг январь ойидан буён амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари доирасида асосий футбол майдони остида жойлашган дренаж тизими тўлиқ янгиланиб, футбол майдонини суғориш учун Европа стандартларига мос келадиган автоматлаштирилган қурилмалар ўрнатилди. Майдонда хориждан 4 фаслга мослашган 2 хил турдаги “Turfline Е” ҳамда “Genta” майса уруғлари олиб келиб экилиб, айни кунда ям-яшил униб чиққан чимларни кўриш мумкин. Уларни парваришлаш учун хориждан янги замонавий махсус техника воситалари олиб келинган.

Футбол майдони атрофида жойлашган югуриш йўлакчалари ҳам қайта таъмирланди. Умумий биноларни ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, футбол майдонини ёритиш тизими Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига мос келадиган 1800 люкс қувватга эга бўлди.

20 минг томошабин сиғимига эга стадионда 18 октябрь куни 2022 йилги Суперлига иккинчи давраси марказий ўйинлардан бири – Фарғонанинг “Нефтчи” ҳамда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокими масъуллар билан ўйингоҳда якуний таъмирлаш-синов жараёнларининг боришини муҳокама қилди. Майдон атрофига реклама таблоларини ўрнатиш, томошабинлар ўриндиқлари жойлашуви қиёфасини янада жозибадор қилиш учун маблағ ажратилиши маълум қилинди, мухлислар учун керакли барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram