Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ЯНГИ ЎҚУВ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-09-30 21:20:33    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг янги ўқув биноси тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев, республикадаги тиббиёт олийгоҳлари ректорлари, институт раҳбарияти ва талабалари иштирок этдилар.

30 миллиард сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари натижасида институтнинг янги ўқув биноси қуриб битказилди ҳамда моддий-техник базаси шакллантирилди. Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти энди замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган 3 та ўқув биноси, симуляция маркази, виварий, илмий лаборатория, 500 ўринли анжуманлар зали, 200 ўринли ошхонага эга бўлди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўзи аввалида тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган устоз ва мураббийларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклади.

Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали сифатида фаолият бошлаган Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтига Президентимизнинг 2020 йил декабрь ойидаги қарорлари билан мустақил институт мақоми берилиб, ҳозирда олийгоҳда 3100 нафардан зиёд талабалар таълим олаётганлигини қайд этган вилоят раҳбари, институтда қисқа муддат ичида катта ўзгаришлар бўлганлигини эътироф этди.

Инвестиция дастури асосида катта маблағ ажратилиб, янги биноларнинг барпо этилгани Давлатимиз раҳбарининг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга бўлган эътиборлари ва тиббиёт соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган давлат сиёсатининг натижаси эканлиги қайд этилди. “Бизнинг асосий мақсадимиз олийгоҳнинг нуфузини ошириш, таълим даражасини, шароитларни яхшилаш, жаҳон андозаларига олиб чиқишда кўмак беришдир” – деди вилоят ҳокими.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ҳам сўз олиб, даврада ўтирган фахрий устозларни байрам билан табриклаб, тиббиёт олийгоҳи талабалари яратиб берилаётган имкониятлардан ўз ўрнида оқилона фойдаланишлари, ўқиб-изланишлари, келажакда етук тиббиёт соҳаси вакиллари бўлишларига тилак билдирди.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан институтнинг бир қатор фахрий устозларига “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram