Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ ФАРҒОНАДА КАТТА ТАНТАНА ҚИЛИНДИ

×

 2022-11-18 15:58:13    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳрида вилоят ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида тантанали тадбир ташкил этилди.

Дастлаб ал-Фарғоний кўчасидан ҳажми 1100 кв.м. бўлган улкан байроқ аскарлар кўмагида кенг ёйилиб оркестр жўрлигида Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройигача бўлган масофага олиб борилди. Ушбу жараённи шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари, кекса-ю ёш завқ билан, ватанпарварлик ҳисси янада жўш урган ҳолда кузатдилар.

Вилоят театр ва концерт саройининг олд саҳнасида байрамнинг расмий қисми бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олган фарғоналик ижодкор ва тарихчилар, жамоатчилик вакиллари халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, мустақиллик рамзи бўлган байроқ давлатчилигимиз тарихининг барча даврларида озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлганига йиғилганлар этиборини қаратдилар. Шунингдек, давлатимиз байроғидаги ранглар ифодаси, навқирон ярим ой ва 12 юлдуз тасвирлари, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди.

Ёш санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури эса барчага байрамона кўтаринкилик бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram