Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ВИЛОЯТИМИЗДА “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИЛАР

×

 2022-11-23 19:50:21    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан Фарғона шаҳрида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди. Унда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар эътиборда бўлди.

Пресс-тур давомида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул раҳбарлари томонидан вилоятда жорий йил куз мавсумида 5 миллион 747 минг туп манзарали ва мевали кўчатлар ҳамда қаламчалар экиш режалаштирилгани ва кўчат экиш тадбирлари 1 декабрга тўла якунланиши маълум қилинди.

Бугунги кун ҳолатига 5 миллион 200 минг тупдан зиёд кўчатлар экилиб, айни жараёнлар ҳудудларда жадал давом этаётгани қайд этилди. Пресс-тур давомида шаҳардаги “Ўрмончилар” МФЙ даги Аэропорт кўчасида жойлашган 2,2 гектар майдондаги “Жамоат парки”да кўчат экиш тадбирлари билан танишилди.

Бош режага асосан Элдар соснаси, оққайин, клен каби 1200 тупдан зиёд манзарали дарахтлар экилган майдонда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва масъул идоралар кўмагида яна 3 минг туп манзарали дарахтлар экиш ишлари қизғин амалга оширилаётгани маълум қилинди. Шу жойда экология давлат инспекторлари томонидан экилган кўчатларни “Яшил макон” электрон платформасига киритиш, уларга масъулларни бириктириш чора-тадбирлари тушунтириб ўтилди.

Кейинги манзилда эса Экошаҳар ҳудудида 70 гектар майдонда барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” боғида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўрилди. Бу ерга жами 18 742 туп дарахтлар экиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 11 ярим минг тупга яқин Қрим соснаси, каштан, дуб, оққайин, сакура каби кўплаб турдаги манзарали дарахтлар жойлаштирилгани ҳақида маълумот берилди.

Песс-тур иштирокчилари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт, бута кўчатлари ҳамда қаламчаларни экиш ишларини мувофиқлаштирувчи вилоят штабида ҳам бўлиб, “долзарб 40 кунлик” бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram