Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОНДАГИ “UZWOOLENTEX” КОРХОНАСИДА ТУРКИЯЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН БИРГАЛИКДА ХАЛҚАРО PREMIUM СТАНДАРТЛАРИДАГИ МАТОЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2023-01-13 19:24:46    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Марғилондаги “Uzwoolentex” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси раҳбари Наргиза Аминова ҳамда Туркиянинг Akyün Kumaş компанияси раҳбарларини қабул қилди.

Учрашувда Марғилондаги “Uzwoolentex” корхонаси томонидан туркиялик ҳамкорлар билан биргаликда режалаштирилаётган ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш, жаҳон андозаларига мос жун ва аралаш матолар ишлаб чиқариш ҳамда жун ва сунъий ип-калава ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Халқаро Premium стандартларида жун матолар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ҳамда Туркия ва Европа бозорида ўз ўрнига эга Akyün Kumaş компанияси директори Сердар Улудениз ҳамда ишлаб чиқариш масъул раҳбари Мурат Оруч вилоятимизда мавжуд имкониятларни юқори баҳолаб, амалга ошириш кўзда тутилаётган лойиҳа натижасида ишлаб чиқариладиган матолар энг талабчан текстиль корхоналарига ҳам маъқул келишини ишонч билан қайд этдилар.

Янги лойиҳа икки босқичда амалга ошириш режалаштирилаётган бўлиб, биринчи босқичда “Uzwoolentex” корхонасида мавжуд қувватлардан фойдаланган ҳолда, туркиялик мутахассисларни ҳам ишлаб чиқаришга жалб этган ҳолда Туркия бозори учун бугун жозибадор янги матолар коллекцияси яратиш, бу аснода корхона ходимларининг малакасини доимий ошириб борувчи курсларни йўлга қўйиш белгиланган.

Бу жараён билан бир вақтда “Uzwoolentex” корхонаси бўш майдонларида жун ва сунъий иплар ишлаб чиқариш линиясини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Бунинг натижасида корхонада жун ва аралаш матоларни ўз хом-ашёсидан ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Бу матоларга хорижий бозорлар билан бирга ички бозорда ҳам жуда катта талаб борлиги қайд этилди.

Белгиланган ишлар январь ойи якунига қадар бошланиши маълум қилинди.

Вилоят ҳокими лойиҳани тез муддатларда амалга ошириш учун ҳар томонлама кўмак берилишини қайд этди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram