Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХ ТУМАНИНИНГ ЗАНГАТ ВА ДЕМУРСАТ МФЙ ҲУДУДЛАРИДА ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА ЯНГИ ХИЗМАТ УЙЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-01-16 08:59:16    273

PDF юклаш
Чоп этиш


Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимизни ташкил топганлигининг 31 йиллиги тантаналари доирасида бугун Сўх туманининг Зангат ва Демурсат МФЙ ҳудудларида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига янги хизмат уйлари топширилди.

Ушбу муносабат билан ҳар икки ҳудуддаги ҳарбий қисмларда ўтказилган тантанали тадбирларда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Зангат қишлоғида умумий қиймати 9,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари натижасида 2 та 4 қаватли 32 хонадонли турар-жой биноси ҳамда болалар майдончаси барпо этилган бўлса, Демурсат қишлоғидаги чегара қўриқлаш бўлинмаси ҳудудида 10,2 млрд. сўм маблағ ҳисобига 4 қаватли 36 хонадонли турар-жой биноси ва болалар майдончаси қуриб битказилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ҳарбий хизматчиларга янги хонадонларнинг калитини топширар экан, Давлатимиз раҳбари томонларидан ҳарбий-маъмурий секторларга белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида барпо этилган бу янги уйлар ҳарбийларимизнинг руҳини кўтариб, кучига куч қўшишини, ўз хизмат вазифаларини хотиржам, кўнгиллари тўқ бўлиб бажаришларига, янада садоқат ва ватанпарварлик ҳисси билан жонажон Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашларида муҳим омил бўлишини таъкидлади.

Шу ўринда қайд этиб ўтиш ўринлики, ҳарбий шаҳарчаларни обод қилиш, уларнинг ҳудудида замонавий инфратузилмалар барпо этиш, ҳарбий хизматчилар учун қулай шароитлар яратиш, шу жумладан, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий уй-жойлар қуриш учун 2022 йилда вилоят маҳаллий бюджетидан жами 123 млрд. 525 млн. сўм маблағ ажратилди. Бу 2021 йилга нисбатан икки ярим баробар кўп ҳисобланади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram