Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 192 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ЭЛЛИК УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-01-25 13:06:15    276

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят секторлари раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибига кўра, биринчи масала сифатида секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси мудири Абдухошим Абдуллаевнинг ахбороти тингланган бўлса, иккинчи масала юзасидан сўз олган вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов вилоятда қонунчилик ҳолати ва жиноятчиликка қарши кураш борасида прокуратура органлари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар якуни ва 2023 йилда кўриладиган чора-тадбирларга тўхталди.

Сессия кун тартибида ички ишлар органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан ҳокимлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат ташкилотлари ва маҳаллаларнинг фаол жамоатчилиги билан йўлга қўйилган ҳамкорлик даражаси ҳам муҳокама қилинди. Бу борада вилоятда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида ички ишлар органлари томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар якуни ҳамда 2023 йилда кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Мухиддин Жўраев ўз ахборотини ўқиб эшиттирди.

Навбатдаги масала бўйича вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Абдуманноп Бўриев вилоятда давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан адлия органлари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар якуни ва жорий йилги режалар ҳақида маълумотларни депутатларга тақдим қилди.

Шунингдек, сессияда вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йилдаги ижроси ҳамда шаклланган қўшимча манбалардан мақсадли фойдаланиш бўйича ҳам вилоят молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Элбек Эшонқуловнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан депутатлар томонидан саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар жавоблар қайтардилар.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram