Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА АҚШ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-01-27 13:15:24    107

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида АҚШ Меҳнат вазирлиги Халқаро меҳнат масалалари бошқармасининг Одам савдоси, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати масалалари бўлими вакиллари Маргарет Жунгк, Сара Соломон ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Сара Бэккерни қабул қилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Комила Кавланова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Эркин Нуралиев, вилоят Бандлик бошқармаси бошлиғи Саидбек Давлатов ҳам иштирок этди.

Ташрифдан мақсад одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида мамлакатимизда, шу жумладан, вилоятимизда амалга оширилган кенг кўламли ишларнинг натижалари билан танишиш, маҳаллий пиллачилик корхоналари вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказишдан иборат экани қайд этилди.

АҚШлик меҳмонларга ипакчилик тармоғида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатидан бундан бир неча йиллар аввал воз кечилгани, бугунги кунда ушбу секторда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан умуман фойдаланилмаётгани тушунтириб ўтилди.

Учрашувда фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масаласида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида ҳам фикр алмашилди.

Алибек Турсунов АҚШлик мутахассислар саволлари асосида вилоятда пиллачилик бўйича амалга оширилаётган ишлар, ушбу йўналишдаги кластерлар фаолияти, доимий ва мавсумий ишчи-ходимлар ҳақида маълумотларни тақдим қилди.

Меҳмонлар кун давомида Марғилон шаҳридаги “Нурли тонг силк” МЧЖ, “Водий маржони” ХК ҳамда “Ҳунармандлар маркази” фаолияти билан танишадилар.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram