Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ҚЎҚОН” ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИДА “ЯПОН САНОАТ ПАРКИ” ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2023-03-09 17:58:44    316

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг “Japan DX Co., Ltd” директорлар кенгаши ижрочи раиси Сожи Сузуки бошчилигидаги кунчиқар юрт ишбилармонларини қабул қилди. Учрашувда Япониянинг “Nippon Investment Operating Corporation (NIOC)” ҳамтаъсисчиси Наби Мамажан ҳам иштирок этди.

Самимий мулоқот чоғида ҳамкорлик истиқболлари, ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳақида сўз борди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти делегациясининг 2022 йилнинг декабрь ойида Японияга қилган амалий ташрифи, инвестициявий келишувлар, таълим тизимидаги ўзига хос япон тажрибаси, олган таассуротлари ҳақида тўхталиб ўтди. Фарғона вилояти, жойлашган ўрни, аҳолиси, мавжуд имкониятлари тўғрисида маълумот берди. Вилоятда қишлоқ хўжалиги, чиқиндиларни қайта ишлаш йўналишларида ва Япон боғини ташкил этиш мақсадида япон корхоналари рўйхатдан ўтиб, фаолият бошлаганига меҳмонлар эътиборини қаратди. Шунингдек, “Япон саноат зонаси”ни ташкил этиш юзасидан тўхталиб, япониялик ишбилармонларга кўмак беришга, уларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

“Japan DX Co., Ltd” директорлар кенгаши ижрочи раиси Сожи Сузуки қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда, хусусан, Фарғонада инвесторларга яратилган имкониятларга юқори баҳо берди ва бундан самарали фойдаланишларини таъкидлади.

Мулоқот давомида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида “Япон саноат парки” ни ташкил этиш бўйича англашув меморандумини имзоладилар. Унга кўра, Япониянинг замонавий технологияларини олиб келиш, стартап лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилгани қайд этилди.

Маълумот ўрнида, “Japan DX Co., Ltd” компанияси 2020 йилда ташкил этилган бўлиб, Марказий Осиё иқтисодий салоҳияти ва япон технологияларига асосланган ҳолда корхоналар ва бошқа ташкилотлар учун инновацион ғоялар яратиш билан шуғулланади. Корхонанинг асосий ғояларидан бири бу, Марказий Осиёни яратиладиган янги стартап лойиҳалари учун ўзига хос хаб даражасига олиб чиқишдан иборат.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram