Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ КОРЕЯ ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИДА ЗАМОНАВИЙ ВА ЯНГИ ЎҚУВ-АМАЛИЁТ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-03-10 18:23:33    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Тантанали очилиш тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Эдвард Ким, университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этдилар.

Таъкидлаш ўринлики, замонавий мезонлар асосида қуриб битказилган амалиёт биноси автомобиль диагностикаси учун қўлланиладиган компьютер қурилмалари ва бошқа шу каби зарур жиҳозлар билан таъминланган. Шу тариқа бу ерда талабаларга назарий билимларини бевосита амалиёт билан уйғун ҳолатда мустаҳкамлаб бориш имконияти яратилди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев кейинги йилларда Фарғона вилояти ва Корея Республикаси ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари ҳар жиҳатдан ривожланиб бораётганини қайд этди. Университетда дуённинг илғор таълим стандартлари асосида йўлга қўйилган ўқитиш тизими ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ҳамда меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Айни пайтда мазкур нодавлат олий таълим муассасасидаги 12 та факультетда икки минг нафарга яқин талабаларга таълим берилмоқда. Шунингдек, билим даргоҳида йўлга қўйилган 3+1 қўшма таълим дастури бўйича ҳозирда Кореядаги ҳамкор университетда 111 нафар талабалар таҳсил олишмоқда.

Таълим муассасасида қарийб 60 нафар профессор-ўқитувчилар, шундан Кореядан жалб этилган 40 нафар ва АҚШдан таклиф этилган 1 нафар хорижлик мутахассислар педагогик фаолият билан шуғулланиб келмоқда. Профессор-ўқитувчиларнинг 33 нафари PhD илмий даражасига эга.

Эътиборлиси, жорий ўқув йилида университетни 565 нафар талаба тамомлаб, етук мутахассис сифатида ўз меҳнат фаолиятини бошлайди. 











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram