Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙНИНГ ЭНГ ЙИРИК ЭНЕРГИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРПОРАЦИЯЛАРИДАН БИРИ – CHINA HUADIAN ВИЛОЯТИМИЗДА ҚУЁШ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИНИ ҚУРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2023-03-20 17:20:24    280

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг энг йирик энергия ишлаб чиқарувчи корпорацияларидан бири – China Huadian ташқи алоқалар департаменти директори Ляо Ран бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мулоқот чоғида Фарғона вилояти ҳудудида China Huadian корпорацияси инвестицияси ҳисобига қуёш электр станциясини қуриш лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.

Дунёнинг 40 дан ошиқ мамлакатида энергия ишлаб чиқариш лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширган, Хитойнинг энг йирик 5 та энергия ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири бўлган China Huadian корпорацияси вакиллари, Ўзбекистонда энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни яқиндан кузатиб боришаётганини билдириб, Фарғона вилоятида қуёш электр станциясини қуриш лойиҳаси ўзлари учун инвестицион жиҳатдан жозибадор эканини қайд этишди.

China Huadian корпорациясининг мамлакатимиздаги илк лойиҳаси бўладиган ушбу қуёш электр станцияси қуввати 100 МВт бўлиши режалаштирилаётгани, вилоятда мавжуд энергия талабини тўла ўрганилгач, лойиҳа амалий босқичга ўтгунга қадар бу қувват оширилиши мумкинлиги маълум қилинди.

Ушбу ташриф доирасида China Huadian корпорацияси вакиллари вилоятимизда қуёш электр станцияси қуриш учун тақдим этилиши кўзда тутилган ер майдонларини кўздан кечирадилар. Кейинги босқичда лойиҳаолди ҳужжатлари тайёрланиб, техник ҳамда статистик маълумотлар таҳлил қилинади. Энергетика вазирлиги билан ишлаб чиқариладиган энергия нархи юзасидан келишувга эришилгач, лойиҳани амалга оширишга киришилиши маълум қилинди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров China Huadian корпорациясига лойиҳани тайёрлаш учун барча зарур маълумотларни тақдим этилиши, лойиҳа ҳаётга тадбиқ этишга бошланганда уни амалга ошириш учун ҳар томонлама кўмак берилишини билдирди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, Кадастр Агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Нодирбек Машрапов, "Фарғона ҲЭТК" АЖ раҳбари Азизбек Сайдалиев иштирок этдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram