Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 153 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОН ШАҲРИДАГИ КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ШАҲАР РАҲБАРЛАРИ ВА ВИЛОЯТ МАСЪУЛЛАРИ ФАОЛИЯТИ ҚОНИҚАРСИЗ БАҲОЛАНДИ

×

 2023-05-25 20:28:57    326

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Марғилон шаҳрида бўлиб, “Ёшлар-2” ва “Айланма йўл” ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида жойлаштирилган лойиҳаларнинг амалга ошириш жараёнларини кўздан кечирди.

КСЗларнинг умумий ҳолати, жойлаштирилган қатор лойиҳаларнинг ўз муддатида амалга оширилмаётганлиги, атрофдаги қаровсизлик вилоят ҳокими томонидан қаттиқ танқид қилинди.

Юксалиш МФЙ ҳудудида жойлашган “Ёшлар-2” кичик саноат зонасида умумий қиймати 53 миллиард сўм бўлган жами 5 та лойиҳа амалга оширилаётган бўлиб, 350 тага яқин иш ўрни яратилиши режа қилинган.

“Айланма йўл” кичик саноат зонасида умумий қиймати 53,9 миллиард сўм бўлган чарм-пойабзал, текстиль ва трикотаж маҳсулотлари, мебель, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби жами 18 та лойиҳа жойлаштирилиши кўзда тутилган. Кичик саноат зонасида 870 та янги иш ўрни яратилади.

Вилоят раҳбари 2022 йил якунида ушбу ҳудудда бўлганида, бу ерда лойиҳаларни ишга тушириш, кичик саноат зонаси фаолиятини жонлантириш бўйича ишлар жадал олиб борилмаётганлигига танқидий эътибор қаратганди. Бироқ бугунги ўрганишларда сезиларли ўзгариш амалга оширилмагани кўзга ташланди. Ўз фаолиятини бошлаган “Ёшлар-2” КСЗдаги парфюмерия ва мебеллар ишлаб чиқариш, “Айланма йўл” КСЗдаги кимёвий идиш ювиш воситалари ҳамда оёқ кийим тагликлари ишлаб чиқариш корхоналари ҳам, ҳали тўла қувватда иш олиб борилмаётганига гувоҳ бўлинди. 

Хайрулло Бозоров лойиҳа ташаббускорлари ҳамда вилоят ва шаҳар масъуллари иштирокида мулоқот ўтказди. Кичик саноат зоналарини ташкил этиш билан боғлиқ шаҳар раҳбарлари ва вилоят масъуллари фаолияти қониқарсиз баҳоланди. Лойиҳаларни тез ва сифатли амалга оширишни таъминлаш, атрофни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича масъулларга қатъий вазифалар белгиланди. Тадбиркорларга Жаҳон банкининг ресурслари ҳисобидан кредит олишларига кўмаклашиш бўйича шаҳар ҳокими ўринбосарига алоҳида топшириқ юкланди.

Вилоят раҳбари КСЗ ҳудудида белгиланган муддатларда лойиҳаларни амалга ошириш ва ишга тушириш бўйича етарли чоралар кўрилмаслиги ҳолатида ажратилган ер майдони ёки ишлаб чиқариш майдонлари мавжуд қонунчилик доирасида қайтариб олиниши ҳақида огоҳлантирди. Мутасадди идоралар вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ, вилоятдаги барча кичик саноат зоналарида жойлаштирилиши кўзда тутилган лойиҳаларнинг мавжуд ҳолати бўйича ўрганиш ўтказиши, ўрганиш давомида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram