Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 342 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Вилоят ҳокимлигида Қўштепа туманини ўрганиш натижалари бўйича йиғилиш ўтказилди

×

 2018-06-21 23:18:54    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги биноси катта мажлислар залида Республика ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 11-19 июнь кунлари давомида Қўштепа туманида ижтимоий-маънавий вазият ва аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиш натижалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ўрганиш натижалари танқидий таҳлил қилиниб, мазкур ҳудудни ҳар  томонлама ривожлантириш бўйича бир қатор муҳокамалар ўтказилди. Мажлисни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борди.

Эслатиб ўтамиз, ишчи гуруҳларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, нодавлат нотижорат ташкилот раҳбарлари бошчилик қилган ҳолда Қўштепа туманининг 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бордилар.

Қўштепа туманида 37 минг 120 та хонадонларда 182 минг 49 нафар фуқаро истиқомат қилиб, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 29 минг 489 та (79,4 %) хонадонларга кириб чиқилди. Ўрганиш жараёнида турли йўналишларда 7 минг 898 та муаммолар аниқланди.

Аниқланган муаммоларнинг 6 399 таси ёки умумий мурожаатларнинг 81 фоизи бартараф этилди. Қолган қисми ишлаб чиқилган йўл хариталари ҳамда режа асосида тез орада баратараф  этилиши белгилаб олинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари У.Исмоилов ҳамда Р.Камилов ўрганиш натижалари бўйича маъруза қилдилар.

 Шунингдек, Халқ депутатлари Қўштепа туманининг навбатдан ташқари 50- сессияси ҳам бўлиб ўтди. Унда асосий масала давлатимиз раҳбарининг 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари давомида белигилаб берилган вазифалар юзасидан бўлди ҳамда депутатлар томонидан 4 та сектор раҳбарларининг 2018 йил 1-чораги давомида олиб борган фаолиятлари баҳоланиб бир қатор вазифалар белгилаб олинди.