Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”

×

 2018-06-29 12:22:12    107

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 22 июн куни Марғилон шаҳар ҳокимлигида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ижобий ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги” мавзусида ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда шаҳар, туман ҳокимликлари ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари, девонхона мудирлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари бўйича масъул ходимлари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокимлиги бўлинма мудири М.Ахунжанова, Марғилон шаҳар ҳокимлиги Девонхона бўлими мудири Г.Ходжаева ва бошқа масъул ходимлар ўз маърузаларида бугунги кунда мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнлар, фуқароларимизнинг ҳуқуқий билим савияларининг ўсиб бораётганлиги ва ушбу жараёнлардаги бевосита иштироклари ҳамда уларга нисбатан билдираётган муносабатлари давлат органлари томонидан фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни қайтадан кўриб чиқиш ва тубдан тизимли йўлга қўйиш лозимлигини билдирдилар.

Иштирокчилар семинар давомида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ҳамда иш юритиш бўйича ҳокимлик тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тажриба алмашиш, келгусида жойларда мурожаатларни кўриб чиқишнинг натижадорлигини ва  мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада ошириш юзасидан фикрлашиб олинди.