Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 210 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури: Даромад – томорқадан

×

 2018-07-03 22:39:41    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон туманидаги Нурсух қишлоғида яшовчи 73 ёшли Рустам Мамадалиев миришкор томорқачи сифатида машҳур.

Қарийб 35 йил мактабда химия-биология фани ўқитувчиси сифатида ишлаган меҳнат фахрийсининг хонадони ажойиб гулзор ва боғ. Юқори кўча, 140-хонадоннинг 5 нафар аъзолари 3 сотихда иссиқхона ташкил этишган. 2017 йилнинг ўзида ушбу хонадон эгалари лимончиликдан 8,5 миллион, хона гуллари етиштириб сотишдан 3,5, писта кўчатидан 3, чорвачиликдан 5, томорқадан ҳаммаси бўлиб 25 миллион сўм даромадга эга бўлишди.

Бу хонадонда пальмадан тортиб энг ноёб гулларгача, лимон, апельсин, мандарин, грейфурт, лавр олчаси, киви, гожи, фундук ёнғоғи, зайтун сингари мевали ва манзарали дарахтлар парваришланади. Оила аъзолари кейинги 3 йилда писта кўчатлари етиштириб сотишни ҳам йўлга қўйди. Ҳозирги кунда ушбу оила аъзолари деҳқон хўжалиги ташкил этиб, 4 гектар ерда писта кўчатлари парваришлашяпти. Бу йил 4 минг туп ноёб гул кўчатлари қўшни Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.

– Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури жуда катта самара беради, – дейди селекционер олим Рустам Мамадалиев. – Ҳозиргача укаларим, қўни-қўшни ва маҳалладаги кўплаб оилаларга томорқадан самарали фойдаланишни ўргатдим. Агар хоҳловчилар бўлса турли гул, мевали ва манзарали дарахтлар, писта кўчатларини етказиб бериш, пайвандлаш ва парваришлаш, агротехник тадбирлар ўтказиш борасида кўмаклашишим мумкин.


Б.МАДИЁРОВ.