Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона делегацияси 12-13 июль кунлари Хитой халқ республикасида бўлди

×

 2018-07-16 16:20:50    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 12-13 июнь кунлари муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига қилган ташрифи давомида вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини кўпайтириш юзасидан топшириқлар белгилаб берилган эди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12-13 июль кунлари вилоят ҳокими Ш.Ғаниев бошчилигидаги Фарғона делегацияси Хитой Халқ Республикасида бўлди. Вилоят ҳокимига инвестиция, инновация, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари М.Абдураҳмонов, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари ҳокимлари ва уларнинг инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари, соҳа бўйича мутахассислар  ҳамда бир гуруҳ тадбиркорлар ҳамроҳлик қилдилар.

Дастлабки кунда делегация аъзолари ХХРнинг қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва лойиҳалаш бўйича етакчи давлат корхоналаридан бўлган “China Building Building Material Academy” га ташриф буюрди ва компаниянинг тарихи, қўлга киритган ютуқлари ва келажакдаги режалари билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг, “Beijing Truimph International Engineering Co., Ltd” компанияси бош офисида музокаралар бўлиб ўтди. Натижада Ўзбекистон туманида цемент ва гипсокартон ишлаб чиқарадиган қўшма корхона барпо этиш бўйича меморандум имзоланди. Шунингдек, “Beijing Truimph International Engineering Co., Ltd” компанияси билан қурилиш моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхоналар барпо этиш бўйича оғзаки келишувга эришилди. Ушбу компания томонидан ХХР ва Фарғона вилояти ўртасидаги савдо айланмасини кўпайтириш ҳамда тадбиркорларга, шунингдек, маҳаллий аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Қўқон шаҳрида маҳсулотлар омбори ва логистика маркази барпо этиш истаги билдирилди ва ушбу таклиф Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан маъқулланди.

Пекин шаҳрида бўлган делегация Ўзбекистоннинг ХХРдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Б.Саидов ҳамроҳлигида Хитойнинг 60 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи ҳудуди – Хубей провинциясининг Ухань шаҳрига жўнаб кетди. Делегациянинг яна бир гуруҳи эса Шандон провинциясининг Зибо шаҳрига жўнаб кетди.

Ухань шаҳри халқаро аэропортида делегация аъзоларини Хубей провинцияси ташқи ишлар котибияти бошлиғи жаноб Фэн кутиб олди. Шу куннинг ўзида провинциядаги қурилиш ва автомобиль саноати учун пўлат рулонлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компания “Сhina Baowu Steel Iron Company”да ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди.

Шундан сўнг ХХРнинг йирик фармацевтика компанияси “China Maneco Co., Ltd” компанияси билан музокаралар бўлиб ўтди. Суҳбат жараёнида ушбу компаниянинг Хубей офиси бош директорига мамлакатимизда хорижий инвесторларга яратилаётган имкониятлар, солиқ ва божхона имтиёзлари, Қўқон эркин иқтисодий зонаси бўйича тўлиқ маълумот берилди. Компания раҳбариятига Фарғона вилоятида таблеткалар, суспензиялар, инъекциялар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар берилди. Ўз навбатида компания раҳбарияти билан яқин ойлар ичида Фарғона вилоятига ташриф буюриб, фармацевтика йўналишида ҳамкорлик қилиш бўйича томонлар ўртасида қўшимча музокаралар олиб боришга келишиб олинди.

Хитойга сафарнинг иккинчи кунида “Westin” меҳмонхонасининг конференция залида делегация аъзолари ҳамда Ухань шаҳри ҳокимлиги, савдо-саноат палатаси ва Хубей провинциясининг 50 дан ортиқ тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ташкил этилди. Унда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев ва Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Б.Саидов нутқ сўзлаб, форум қатнашчиларига Ўзбекистонда охирги 2 йил давомидаги амалга оширилаётган жуда катта ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилаётган кенг имкониятлар бўйича маълумот бердилар. Вилоят ҳокими ўринбосари М.Абдураҳмонов томонидан Фарғона вилоятининг иқтисодий ва инвестицион салоҳиятини намойиш этувчи презентация намойиш қилинди. Шунингдек, форум давомида тадбирда иштирок этган хитойлик тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар, уларга ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан таклифлар берилди.

Делегация аъзолари аввал Ухань шаҳри мэри жаноб Чжоу Сяньван томонидан расмий қабул қилинди ва Фарғона вилояти билан иқтисодий, ижтимоий, маданият соҳаларида ҳар томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Ухань шаҳри ҳокимлиги делегацияси жорий йилнинг сентябр ойида вилоятимизга ташриф буюрадиган бўлди.

“Westin” меҳмонхонасида бўлиб ўтган Хубей провинцияси губернатори Ван Сяодун томонидан расмий қабулда вилоят ҳокими Ш.Ғаниев ва унинг ўринбосари М.Абдураҳмонов ҳамда “Shanxi Zhongya Building Material Co. Ltd.” Компанияси бош директори Huang Kaibao ўртасида вилоятнинг Бешариқ туманида ишга туширилиши режалаштирилаётган “Farg’ona Yasin Qurilish Mollari” қўшма корхонасининг цемент ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш борасида музокаралар олиб борилди. Музокаралар сўнггида томонлар келишув меморандумини имзоладилар.

Делегация аъзолари “Wuhan Asia-Europe Logistics Co., Ltd” компаниясига ҳам ташриф буюрдилар. Ушбу компания турли хил юкларни Европа ва Россия мамлакатларига етказиб беришга ихтисослашган Хубей провинциясидаги энг йирик давлат логистика компанияси ҳисобланади. Шуниси диққатга сазаворки, ушбу компания Хубей-Хоргас-Андижон темир йўли қатновини йўлга қўйган. Ушбу компания билан Фарғона вилоятида логистика марказини ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини импорт қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш таклиф этилди. Жорий йилнинг сентябрь ойида ушбу компания вакиллари ҳам Ухань шаҳри делегацияси аъзолари таркибида вилоятимизга ташриф буюрадилар.

Ухань шаҳрида Эркин Савдо Зонасини ташкил этган “Broad Investment Holding Group” компанияси билан бўлиб ўтган музокараларда компания Фарғона вилояти ва Хубей провинцияси ўртасида савдо алоқаларини ўрнатиш мақсадида ташқи савдога ихтисослашган қўшма корхонани ташкил этишни таклиф этди. Компания вакиллари жорий йилдан бошлаб, юртимизда етиштирилиётган меваларни ХХРга импорт қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, компания томонидан янги ташкил этилаётган Эркин Савдо Зонасида қишлоқ хўжалиги ва сувенир маҳсулотлари кўргазмасини ташкиллаш ва сотиш учун Фарғона вилояти тадбиркорларига савдо майдони ажратиб берилиши бўйича келишув меморандуми имзоланди.

Фарғона вилояти делегациясининг Шандон провинциясининг Зибо шаҳрига ташрифи давомида ҳам бир қатор янги лойиҳалар бўйича меморандумлар имзоланди. Жумладан, Фарғона шаҳридаги “Моdern Ceramiks Industries” МЧЖ қўшма корхонаси ва ХХР “Zibo Herui China” корхонаси ўртасида олтингугуртни қайта ишлаш орқали сулфар полимер ишлаб чиқариш, Хитойнинг “WMB Chemical Co.,Ltd” компанияси Фарғона вилоятида олтингугуртни қайта ишлаш орқали сулфар углерод ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳамкорликда амалга ошириладиган бўлди. Бундан ташқари, “Great Wall Ceramics Co., Ltd” ва “ZRSC Technology Co. Ltd” ўртасида ўтга чидамли ғишт ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ташкил этиш, Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган “Starke Uzbekistan” қўшма корхонаси негизида форфор чинни (bone ceramics) идишлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. “Shaffof Omadli Sanoat” ва “The Urumqi Silk Road Power Trading Co.,Ltd” корхоналари ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида томонлар сиқилган газ учун баллонлар ҳамда улар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш бўйича ҳам меморандум имзоладилар.




Хитой республикасига сафар чоғида имзоланган ҳужжатлар натижасида вилоятимизга катта миқдорда хорижий инвестиция олиб кирилиши кутилмоқда. Бу эса янги корхоналар, янги иш ўринлари ва аҳоли турмуш даражасининг ўсиши демакдир.