Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 159 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Тинчлик суруридан яшнаган бўстон

×

 2018-07-20 14:53:26    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Машина тоғ йўлига кириши билан қайноқ ёзнинг ҳовури пасайгандек бўлади. Руҳингда бошқача хотиржамлик уйғонади. Яқин-яқингача Шоҳимардонга кириб боришга ўйланардик. Чегарадаги тирбандликлар, йўл машаққатлари дегандек.

Энди вазият бутунлай бошқача. Икки мамлакат раҳбарлари иштирокидаги музокаралар, истиқболли келишувлар туфайли бу чегаралар дўстлик сарҳадларига айланди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг  халқпарвар, узоқни кўзлаган оқил ва доно сиёсати туфайли қўшни мамлакатлар билан дўстона алоқаларимиз кундан кунга яхшиланиб бораётгани мазкур ҳудудлар аҳолиси фаровон ҳаёт шукуҳидан баҳраманд бўлишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Гўзал бўстонга сафаримизнинг илк кунидаёқ 3312 нафар аҳолининг ташвиши билан банд бўлган маҳалла фуқаролар йиғинига ошиқиб кирдик. Йиғин раиси Рустамжон Тожибоев билан самимий суҳбатимиз пайти вилоят ҳокимлиги томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш учун бир қатор ибратли ишлар амалга оширилаётганини мамнуният билан таъкидлади. Худди шундай эзгу ҳаракатлар кўлами Ёрдон қишлоғида ҳам кенг қулоч ёзаётганидан йиғин раиси Абдусалом Холматов бизни бохабар қилди.

– Жорий йилнинг апрель ойида ишчи гуруҳи томонидан Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари аҳолиси билан самимий мулоқотлар ўтказилгани, муқим иш ўринлари яратиш борасидаги ташаббуслар қишлоғимиз аҳлини жуда қувонтирди, – деб суҳбатимизга қўшилди маҳалла маслаҳатчиси Санобархон Норматова. – Масалан, “Ибратли бекам” ўқув марказининг қишлоғимиздаги филиалида қизларимиз 4 та йўналиш бўйича бепул сабоқ олишяпти. Улар қисқа муддат ичида пазандачилик, тўқимачилик, сартарошлик ва чеварчилик йўналишларида маҳорат орттиришяпти. Эҳтиёжманд оилалардан 2 тасига, имконияти чекланган 1 нафар юртдошимизга уй ажратиб берилди.

Шошқин сойлар ва пурвиқор тоғлар бағрига кириб келаётган автобуслар, енгил автомобилларнинг тўхтовсиз ҳаракатидан масканда ички туризмнинг ривожланиб бораётганини, юртдошларимизнинг шодонликлари билан файз олган илгариги Шоҳимардон манзаралари яна қайта жонланаётганини англайсиз. Албатта, бу жараёнда фуқаролар хавфсизлиги масаласини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Ҳар икки қишлоққа хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори, сержант Дилшоджон Хўжаев, лейтенант Хайрулло Нишоновлар бу йўлда астойдил хизмат қилишяпти. Жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари иштирокида ҳайдовчилар билан мунтазам тушунтиришлар олиб борилаётгани, тунги назорат тадбирларининг ташкил этилиши аҳоли ва меҳмонлар осойишталигини таъминлашга ҳисса қўшяпти.

Зиёратчилар ва сайёҳлар қатновидан файзиёб кўчалар, бағрикенг шоҳимардонликлар саховати сўлим қишлоқдаги ободликлар нашидасидир. Қувонарлиси тинчлик суруридан яшнаган бўстонннинг истиқболи бунданда ёруғ, бунданда тароватли бўлади.

 Мадаминжон СОЛИЖОНОВ