Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ёзёвон туманида ижтимоий-маънавий вазият ва аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиш натижалари бўйича маълумотнома

 2018-08-03 17:26:09    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Берилган топшириққа асосан жорий йилнинг 23 – 29 июль кунлари  12 та ишчи гуруҳлар томонидан Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ижтимоий-маънавий вазият ва аҳолининг яшаш шароитлари ўрганилди.

Ишчи гуруҳларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, нодавлат нотижорат ташкилот раҳбарлари бошчилик қилган ҳолда Ёзёвон туманининг 33 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бордилар.

Ёзёвон туманида 20 минг 50 та хонадонларда 105 минг 601 нафар фуқаро истиқомат қилиб, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 16 минг 962 та (84,6 %) хонадонларга кириб чиқилди. Ўрганиш жараёнида турли йўналишларда 4 минг 822 та муаммолар аниқланди.

Мазкур муаммоларни 4 315 таси ёки умумий мурожаатларнинг
89,5 фоизи бартараф этилди.

Жумладан:

Аҳолини газ, электр энергия ва кўмир билан таъминлаш бўйича:

Табиий ва суюлтирилган газ бўйича 662 та муаммоли масалалар кўтарилган бўлиб, уларнинг барчаси ҳал этилди.

Фарғона вилояти газ бўйича таъминоти ҳудудий филиали томонидан 23-29 июл кунлари туман аҳолисига 358 дона (131,7 млн.сўмлик) маиший газ баллонлари тарқатилди, шунингдек, 4300 дона газ баллонлари 85,98 тонна (60,2 млн.сўмлик) суюлтирилган газ билан тўлдириб берилди.

Туманда кузги-қишги мавсумга тайёргарлик ишларини жадаллаштириш мақсадида 28 та газ тақсимлаш қурилмалари (ГТҚ) жорий таъмирланди, 300 п/м газ қувури ер остига олинди, 34 та таянч устунлар (стояк) ўрнатилди ва 2,8 км газ қувурлари бўёқланди. Аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида 71 та ГТҚларда режим-созлаш ишлари амалга оширилди. Шу жумладан туман Марказий шифохонасининг газ хўжалигидаги 320 п/м газ қувурлари ва 2 дона ГТҚлари бўёқланиб, жорий таъмирланди, 2 та газ ускунаси тафтиш қилинди.

Шунингдек, туман аҳолисига узлуксиз суюлтирилган газ етказиб беришни таъминлаш мақсадида 1 та ИСУЗИ автомашинасини сотиб олиш учуг 279 млн сўм маблағ ўтказилиб, жорий йил 10 августига қадар олиб келиниши белгиланди.

Ёзёвон тумани аҳолисига 2018-2019 йил куз-қиш даври учун 6 минг 227 тонна кўмир ва кўмир брикет маҳсулотлари етказиб бериш жорий йил сентябрь ойидан бошлаб берилиши режалаштирилган.

Ўрганиш  даврида  (23-29 июль кунлари)  жами 478,4 тонна, жумладан  ижтимоий соҳа муассасаларига 417,4 тонна (17 %) - Халқ таълими бўлимига 204,6 тонна, Мактабгача таълим бўлимига  86,8 тонна ва Соғлиқни сақлаш бўлимига 42 тонна ҳамда 61 тонна аҳолига кўмир маҳсулотлари келтириб берилди.

Ишчи гуруҳи томонидан электр таъминотида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида “Ўзбекэнерго” АЖ, “Фарғона ХЭТК” АЖ томонидан тезкорлик билан ишлар ташкил этилди.

Электр энергия бўйича жами 358 та муаммоли масалалар кўтарилган бўлиб 166 та (46,4%) ҳал этилган.

Уйма-уй юриш орқали хонадонларда ўтказилган ўрганишлардан келиб чиқиб, “Ўзэлектроаппарат” АЖдан 8 дона ҳар хил қувватли янги трансформатор пунктлари ҳамда “Электрқишлоққурилиш” АЖ га қарашли “Қувасой темир бетон ишлаб чиқариш” корхонасидан 458 дона темир бетон таянчлар, 80 дона коммутацион аппаратлари, 2 000 кг очиқ сим АС-35 ҳамда 590 дона ШФ изоляторлари ҳамда металл конструкциялар, жами 2,1 млрд. сўмлик эҳтиёт қисмлар олиб келиниб, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Қорасоқол маҳалла фуқаролар йиғинида 3 та, Ёшлик, Қўрғонча, Гулистон, Хонобод, Марказий Фарғона МФЙ ҳудудларига 1 тадан жами 8 та ҳар хил қувватдаги трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, 3,9 км узунликдаги 0,4-10 кВли ҳаво электр тармоқлари реконструкция ишлари якунланмоқда. Бундан ташқари, 6 та трансформатор пунктлари ва 16,5 км узунликдаги ҳаво тармоқлари  мукаммал  таъмирланди.

Амалга оширилган ишлар натижасида тумандаги жами 33 та маҳаллалардаги 8732 та аҳоли хонадонларининг, 38 та ижтимоий соҳа муассасалари ва 565 та тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти янада яхшиланди.

Тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича:

Туманда 21 км (16,0%) ичимлик суви тармоқлари таъмирга муҳтож бўлиб, аҳолини ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 63 фоизни ташкил этади.

Ўтказилган ўрганишларда 332 та мурожаатларнинг ижросини таъминлаш ва аҳолини ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида  26 та МФЙ нинг сувлашмаган кўчаларига жами 1 млрд. 50 млн сўмлик 37,4 км ичимлик тармоғини тортиш, 5 дона сув минорасини таъмирлаш, 12 дона сув насослари ўрнатиш, 2 дона тоза ичимлик тик сув қудуғини қазиш ишлари белгиланган.

Сув тарқатиш иншоотларидаги тик сув қудуқларига 7 дона сув насоси ўрнатиш ишлари бажарилди. Иштирхон ва Чўлигулистон маҳаллла фуқаролар йиғинларида 2 та ичимлик тик сув қудуғида бурғулаш ишлари амалга оширилмоқда. Аҳолининг сувлашмаган кўчаларига 34,2 км тармоқ тортиш ишлари амалга оширилди.

Юқорида амалга оширилган ишлар натижасида қўшимча 2152 та хонадон ёки 17216 нафар аҳоли ичимлик суви билан таъминланиб, аҳолини ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 79 фоизга кўтарилади.

Ички йўлларни ҳолатини яхшилаш бўйича:

Туманда 908,0 км ички йўллар мавжуд бўлиб, уларнинг 504,1 км
(55 %)
дан ортиғи таъмирталаб ҳолатда.

Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида кўчалардаги ички йўлларни ҳолатидан норози бўлиб ва таъмирлашни сўраб аҳолидан    335 та мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларни ҳал этиш мақсадида 34 та кўчалардаги 9,1 км йўлларда шағаллаш, 5,1 км асфальтлаш, 5 та жойда пиёдалар йўлакларини чизиш ҳамда 12 дона йўл белгиларини ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Кўп қаватли уйлар ҳудудидаги 1,6 км метр узунликдаги асфальт қопламага ўтказилди, 470 метр майдондаги шағал қопламаси ётқизилди ҳамда 3,5 м3 йўл бардюрлари ўрнатилди.

Ўтказилган хашарлар бўйича:

Туман 33 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий йилнинг 23-28 июль кунлари ҳашарлар ташкил этилди.

 Ҳашарларда жами 8 731 нафар аҳоли, жумладан 5 394 нафар ёшлар иштирок этди ҳамда 140 та юк машиналари ва техника воситалари жалб этилди.

Ўтказилган ҳашарларда:

- 79,4 гектар ер майдонлари ободонлаштирилиб, 34,5 км ариқ ва лотоклар тозаланди.

- 27 716 дона дарахтларга шакл берилиб оқланди, 3000 туп ҳар хил турдаги гул кўчатлари экилди.

- аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ҳашар йўли билан 7,3 км масофада қазиш ишлари амалга оширилди;

- 20 та эҳтиёжманд оилалар уй-жойлари таъмирланди;

- 16 та таълим муассасалари хашар йўли билан ободонлаштирилди;

- 25 та зиёратгоҳ ва қабристонлар тозаланиб, ободонлаштирилди:

- 137,7 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилар чиқариб ташланди.

Мелиорация ва томорқаларни суғориш тизимини яхшилаш бўйича:

Туман фуқаролаидан тушган 171 та мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш мақсадида қўшимча равишда жами 23 та механизмлар, шундан 5 та экскаваторлар жалб этилиб, “Янгиобод”, “Гулистон”, “Сойбўйи”, “Сувлиариқ”, “Тошховуз” МФЙларида                        7,6 км.дан ортиқ узунликда коллектор-дренаж тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилиши натижасида 1074 дан ортиқ аҳоли томорқаларида ер ости сизот сувлари сатҳини пасайишига ҳамда “Сойбўйи”, “Дўстлик”. “Янгиобод”, “Юқори сойбўйи”, “Гулистон” ва “Қоратепа” МФЙлари ҳудудида 3,5 км узунликда ички суғориш тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш тадбирлари натижасида 280 та аҳоли томорқаларига суғориш суви етказилиш таъминоти яхшиланишига эришилди.

Шунингдек, туманнинг Тошлоқ туманига чегара ҳудуди ҳисобланган “Гастон”, “Иштирхон” МФЙ ҳудудидаги 1280 та аҳоли томорқаларига, айниқса ёз ойларида ўтган 15 йил давомида суғориш суви таъминотида муаммолар бўлиб келганлиги аниқланиб, 300 л/сек сув чиқариб бериш қувватига эга бўлган насос агрегати аҳоли пунктига яқин бўлган ҳудудга кўчириб ўтказилди. Вилоят Электртармоқлари ҳудудий бошқармаси томонидан 250 метр электр тармоғи тортилди,        160 Квт янги трансформатор ўрнатилди. Ушбу ишлар амалга ошиши натижасида 1280 та аҳоли томорқалари суғориш суви таъминоти яхшиланди.

Аҳоли соғлиғини сақлаш йўналишида жами 400 та муаммо аниқланди.

Туманда 8 та бирламчи тиббий-санитария муассасалари мавжуд бўлиб, уларда 11 нафар умумий амалиёт шифокорлари етишмаслиги, аҳолига патронаж хизматининг етарли даражада ташкил этилмаётганлиги ўз вақтида бирламчи малакали тиббий ёрдам кўрсатилишига салбий таъсир этмоқда.

Ўрганишлар даврида 9066 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 277 нафари уйида тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўридан ўтганларнинг 2602  нафарида касалликлар аниқланиб, 2432 нафар фуқарога амбулатор тарзда, 139 нафар фуқарога туман марказий шифохонасида,        31 нафар фуқарога вилоят шифохоналарида даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Шунингдек, 6 нафар фуқароларга ногиронлик гуруҳи белгиланди. Шу билан бирга, 40 нафар ногиронлар махсус аравачалар билан таъминланиб,     8 нафарига қўлтиқтаёқ ва 8 нафар ногиронга эшитиш мосламаси берилди.

Мактабгача таълим тизими бўйича:

Тумандаги жами 8 минг 499 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 3 минг 373 нафари (40%) 21 та давлат ва 1 та нодавлат мактабгача таълим муассасасига қамраб олинган.

Ўрганиш жараёнида фуқаролар томонидан мактабгача таълим билан боғлиқ 98 та мурожаатлар келиб тушди.

Ишчи гуруҳи томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш масалаларида аниқланган барча мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, тегишли тартибда 32 нафар болалар мактабгача таълим муассасаларига жойлаштирилди.

Шу билан бирга, аҳоли билан учрашувларда тушган таклифлардан келиб чиқиб, туман тадбиркорлари томонидан 13 та янги замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш манзилли дастурига киритилди.

Ўрганиш давомида 15 та муассасанинг иситиш тизимини таъмирлаш ва қозонларни янгилаш, 6 та муассасани реконструкция қилиш ва 8 та муассасасани  капитал таъмирлаш зарурлиги аниқланди. Мазкур муассасаларда ишларни ташкил этиш учун 2,68 млрд сўм маҳаллий бюджет маблағлари ажратилди.

Бугунги кунда 2 та мактабгача таълим муассасасида реконструкция, 4 та муассасада капитал таъмирлаш ҳамда 5 тасида иссиқлик тизими ва ёзги айвонлар қуриш қуриш ишлари якунланмоқда. Жами маҳаллий бюджет ҳисобидан 554 млн сўм ўзлаштирилди.  

Халқ таълими тизимини ўрганиш давомида тумандаги 36 та умумтаълим мактабларидан 6 таси таъмирталаб, 6 тасида иситиш тизимидаги қозонлар таъмирга муҳтож ҳамда 8 тасини атрофи қўрғон девор билан қисман ўралмаганлиги аниқланди. Мазкур мактабларда, хусусан 3-сон умумтаълим мактабида иситиш қозони таъмирланди, 8, 9, 31, 34, 14, 20, 23, 24-сон умумтаълим мактабларда девор қуриш ишлари бошланди. 6 та мактабларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш 2019 йил Давлат дастурига таклифлар киритилди.

Шунингдек, 15 та умумтаълим мактабларни жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 2 млрд 300 млн. сўм маблағлар 2018 йилги маҳаллий бюджетдан ажратилди.

Тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган 1228 нафар ўқитувчиларнинг 1092 нафари (89%) малакасини оширган.

Мактабларда таҳсил олаётган 16 минг 742 нафар ўқувчиларнинг          15 минг 76 нафари (90,0%) тўгаракларга жалб этилган.

2018 йил 24 июль куни ҳудудда аҳоли, айниқса уюшмаган ёшларнинг маънавий онгини янада юксалтириш, уларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, билимларини шакллантириш мақсадида “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг кафолатидир” шиори остида китоб тарғиботи тадбири ташкил этилди.

Аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича:

Туман бандлик бўлимининг ҳисоботига кўра, туманда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 6 минг 118 нафари (10,5 %) ишсиздир.

Туманда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишида янги лойиҳаларни аниқлаш, янги иш ўринларини яратиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаган.

Натижада 7 минг 113 нафар фуқаролар узоқ муддатга чет мамлакатларга чиқиб кетган.

Хориждан қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш масаласида бир қатор камчиликларга йўл қўйилган.

30 ёшгача бўлганлар сони 26 минг 250 нафарни (26 %) ташкил этиб, шундан иш билан таъминланмаган уюшмаган ёшлар сони 2 минг 652 нафарни (10,0 %) ташкил этади.

Четдан қайтган 141 нафар ёшлардан 25 таси иш билан таъминланган. Ўрганиш давомида ишга жойлаштириш бўйича келиб тушган 541 та мурожаатлардан, 307 нафари ишга жойлаштирилди, шулардан 28 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар натижасида:

Ишга жойлашиш учун йўлланма берилиб, ишга жойлашганлар сони    186 та;

Жамоат ишига юборилганлар сони 133 та;

Касбга қайта тайёрлаш учун рўйхатга олинганлар сони 23 та;

Ўз тадбиркорлигини бошлаш хохишида бўлган 17 та фуқарога кредит ажратилган;

рўйхатга олинган хунармандлар сони 100 та, ва уларга Устоз-Шогирд асосида ўқитишга талаб бўйича рўйхатга олиниб, бириктирилган ёшлар сони 720 та;

рўйхатга олинган тадбиркорлар сони 5 та.

Жами 1184 та фуқаронинг бандлиги таъминланган

Шу билан бирга, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 24-25-26-27 июль кунлари сайёр “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Ярмаркага жами 1380 нафар иш изловчи фуқаролар қатнашиб шундан, 1111 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди, шундан:

197 нафар иш изловчи ишга жойлашган, шундан:

170 нафар фуқароларга иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича йўлланма берилиб ишга жойлашишга кўмаклашилди;

27 нафар фуқароларга Жамоат ишларига жалб қилиниши бўйича йўлланмалар берилди;

20 нафар фуқаро Тошкент шаҳридаги КОИКА ўқув марказига касбга қайта тайёрлашга рўйхатга олинди;

6 нафар фуқаро чел элда фаолият юритиш учун рўйхатга олиниб, дастлабки хужжатларни тайёрлаш учун кўрсатмалар берилди.

Ҳунармандлар уюшмаси томонидан 820 нафар ҳотин-қизлар танлаб олиниб, Устоз-Шогирд асосида ўқитишга талаб бўйича рўйхатга олинди;

Ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган фуқаролардан кредит олиш ва банкнинг қолган имтиёзларидан самарали фойдаланиш бўйича 61 та мурожаат туман банкларига келиб тушиб улардан 17 та мурожаат ижобий ҳал этилган, қолган 44 та мурожаатнинг хужжат тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

7 нафар фуқарога тикув дастгох етказиб бериш бўйича “Мақсад кўркам орзу” ОК билан шартнома имзоланди.

Қолган 269 нафар маслаҳат сўраб мурожаат қилган фуқароларга турли йўналишларда маслаҳатлар берилди.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича:

Туманда ўрганиш давомида аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалаларида келиб тушган муаммоларни бартараф этиш мақсадида 140 та оилаларга
20 млн.сўмлик бир марталик моддий ёрдам тарқатилди.

Туманда ўрганиш давомида аҳолининг кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафака масалаларида жами 113 та муаммолар келиб тушган бўлиб, ушбу муаммоларни тўлиқ бартараф этиш жараёнида меъзон асосида тайинланган 30 нафар фуқароларга жами 72,8 млн.сўмлик ижтимоий нафақалар тайинланди.

Шунингдек, тумандаги кам таъминланган эхтиёжманд бўлган 2 та оила бепул уй-жой билан таъминланди, 37 та оиланинг уй-жойлари таъмирланди, 70 та оилаларга маиший техникалар тарқатилди, 25 та оилаларга 1250 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Таъмирлаш ишларига 1600 дона шифер, 15 тонна фасад учун краска, пойдевор қуришга 100 куб метрдан ортиқ шағал, 15 куб метр қурилиш қум,             4 тонна цемент, 25 минг дона ғишт, 15 куб метр тахта маҳаллий бюджет ва хомийлар ҳисобидан беғараз берилди.

Тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ва банк кредити ажратилиши бўйича:

415 та муаммоли масала кўтарилган бўлиб бугунги кунда уларнинг барчаси ҳал этилди.

Шунингдек, хонадонларда уйма-уй ўрганишлар давомида тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида “Ҳар бир оила-тадбиркор” Дастури доирасида 81 нафар фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларига 1 174,1 млн.сўм  тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ажратилди.

Жумладан:

48 та фуқарога 510,4 млн.сўм иссиқхона ташкил этиш учун;

9 та фуқарога 136,5 млн.сўм қўй сотиб олиш учун;

17 та фуқарога 183,2 млн.сўм тикувчилик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун;

2 та фуқарога 50 млн.сўм мебел ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳамда тахта махсулотларини қайта ишлашга;

5 та тадбиркорлик субъектларига қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга, ҳунармандчилик ва тикувчиликни ташкил қилишга ҳамда саноат махсулотларини ишлаб чиқаришга жами 294 млн.сўм тижорат банкларининг имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Шу билан бирга, 267 нафар фуқароларга 605 млн.сўм тижорат банклари имтиёзли кредитлар ажратилиши бўйича хужжатлар тайёрланди.

Жумладан:

35 та фуқарога 522 млн.сўм иссиқхона ташкил этиш учун;

62 та фуқарога 1 263 млн.сўм чорва моллари ва қўй сотиб олиш учун;

23 та фуқарога 305 млн.сўм паррандачиликни ривожлантириш учун;

145 та фуқарога 440 млн.сўм тикувчилик ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш учун;

2 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш  ҳамда музлаткич ташкил қилиш учун 975 млн.сўм тижорат банкларининг кредит маблағлари ажратилиши белгиланди.

Бундан ташқари, саноат, хизмат кўрсатиш, қайта ишлаш соҳаларида умумий қиймати 104 млрд. 975 млн сўмлик 93 та лойиҳа ишлаб чиқилди, ушбу лойиҳалар амалга оширилиши билан 538 та янги иш ўринлари яратилади.

Кўп қаватли уйларда амалга оширилаётган ишлар бўйича:

Олиб борилган ишлар натижасида кўп қаватли уйлар олдига қурилган  85 дан зиёд ноқонуний қурилмалар бартараф этилди.

Ҳудуддаги 29 та кўп қаватли уйларнинг том қисмини шифер билан қоплаш, кириш йўлаклари, фасад қисмларини мукаммал таъмирлаш ишлари бошланди. 8 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисми тўлиқ таъмирланди ҳамда 1 та болалар майдончалари ташкил этилди.

Шунингдек, мазкур маҳаллада жойлашган ”Обод Юрт Саховати” ХУЖМШга қарашли 17-та уйлар, “Мулк Бегим Хоним” ХУЖМШга қарашли 4 та уй, “Эскимо Сервис” ХУЖМШга қарашли 3 та уйлар ҳамда “Ёзёвон Обод Гузар” ХУЖМШга қарашли 5 та уйларнинг том қисмини шифер қопламаси билан ёпиш, фасад қисмини таъмирлаш, уй атрофидаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, ободонлаштириш ишлари бошланди.

Ободонлаштириш дастурига асосан, “Баҳор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақиллик” кўчасидаги 102, 104, 18, 16, 14, 91, 93, 95, 97  уйлар, “Пиллачилар” кўчасидаги 14, 15-уйлар ҳамда “Водстрой” массивида жойлашган 17 та уйларнинг олд қисмида бетон қопламаси ётқизиш, ирригация тармоқларини тиклаш, замонавий ташқи ёритиш тизимини ўрнатиш, ички йўлларни текислаш ва шағаллаш ишлари давом эттирилмоқда.

Туман ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойлар олдига 10 та болалар майдончаси, 12 та тандирхона, 3 та хожатхона ҳамда 348 та омборхона (кладовка) қуриш режалаштирилиб, ҳозирда қурилиш ишлари бошланди,   670 дан зиёд ҳашарчилар ободонлаштириш ишларига жалб қилинди.

Бунинг натижасида 1 650 нафар фуқароларнинг яшаш шароитлари яхшиланади.

Туман бўйича қайд этилган муаммоларнинг қолган  507 таси (10,5%) тегишли вилоят бошқарма ва шаҳар ташкилотларига ўрнатилган тартибда ҳал қилиш учун етказилиб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш ишлари давом этмоқда.