Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Шохимардонлик пенсионерлар билан учрашув ташкилланди

×

 2018-09-10 16:53:00    97

PDF юклаш
Чоп этиш


Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси вакиллари Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғида аҳоли билан учрашув ўтказди. Бошқарма вакиллари мулоқот давомида пенсия таъминоти билан боғлиқ кўплаб саволларга батафсил жавоб бердилар. Барчамизга маълумки, Шоҳимардон анклав ҳудуд ҳисобланади.

Шоҳимардоннинг турли ҳудудларидан яшовчи аҳоли, маҳалла фуқаролар йиғини маъсул ходимлари томонидан берилган – “Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахсларнинг меҳнат фаолияти даври ҳам иш стажига кирадими?”, “Ёшга доир пенсияга чиққандан сўнг ишлаган даври пенсия миқдорини қайта ҳисоблашда инобатга олинадими?”, “Етарлича иш стажига эга бўлсада, пенсия миқдори кам белгиланишига сабаб нима?” каби пенсия ва нафақа олувчиларнинг кўплаб саволларига бошқарма вакиллари жавоб берди. Йиғилганларга пенсия таъминотига оид видеолавҳалар намойиш этилди. Учрашувда муаммолар ва фуқароларни ўйлантираётган масалалар муҳокама қилинди. Тадбир давомида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар бўйича Пенсия жамғармасининг маъсул ходимларига топшириқлар берилди. Мана шундай очиқ мулоқотлар белгиланган режа асосида вилоятнинг барча туманларида ўтказилмоқда.