Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 173 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ҳамкорлик шартномаси имзоланди

 2018-09-20 12:12:22    106

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан вилоятлар бошқа мамлакатларнинг ўлка ва вилоятлари билан иқтисодий ҳамда гуманитар соҳадаги алокаларни энди тўғридан-тўғри йўлга қўймоқдалар.

Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигидаги ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик вакиллари яқинда Ленинград вилоятида бўлганида инвестицион дастур асосида ва маданий ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинганди.

Шунга кўра “Ленинград вилояти дўстлик уйи” ҳар икки вилоятлар халқлари орасида миллатлараро тинчлик, тотувлик, маданий-маърифий алоқаларни йўлга қўйиш борасида Фарғона вилояти билан узлуксиз муносабатларни ўрнатиш истагини билдирди.

14 сентябрь куни Санкт-Петербургдаги мухташам дўстлик кошонаси байрам тусига кирди. Бу ерга вилоят маъмурияти рахбарлари, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги консуллик, илмий-маданият марказлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ўзбекистонлик талаба ёшлар, шу ерда истиқомат қиладиган этник ўзбеклар йиғилдилар.

Фарғона вилояти делегацияси аъзолари анъанавий тарзда нон-туз хамда рус куй-қўшиқлари билан кутиб олинди. Тадбирда сўзга чиққан Ленинград вилояти ўзини-ўзи бошқариш, миллатлараро муносабатлар қўмитаси раиси Лира  Бурак, “Ленинград вилояти дўстлик уйи” директори Владимир Михайленко, Фарғона вилояти Славян миллий маданий маркази раҳбари Галина Акопджанова ва бошқалар Ўзбекистонда рўй бераётган иқтисодий-ижтимоий ҳамда сиёсий ўзгаришлар даврида халқлараро дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашнинг энг қулай имкониятлари яратилганини таъкидладилар. Тинч-тотувлик ҳар қандай бойликдан устун туриши, бу неъматни мустаҳкамлашга икки томон вакиллари астойдил ҳаракат қилишларини билдирдилар. Шундан сўнг В.Михайленко ва Г.Акопджановалар узоқ йилларга мўлжалланган ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.

— Бугунги аҳдлашув халқ дипломатияси доирасида турли ижтимоий соҳаларда алоқаларни ривожлантириш имкониятини беради, — дейди Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги консули Равшан Бахриддиниов.

— Биз ўзаро миллий ансамбллар гастролларини уюштириш, таълим соҳасида тажриба алмашувни йўлга қўйиш, рус тили муаллимларини Фарғонага муддатли ишга таклиф этиш каби аниқ-равшан масалаларда йўл харитасини тузиб олдик, — дейди Галина Акопджанова. -Унда Ленинград вилояти аҳолиси орасида Фарғона вилояти сайёҳлик имкониятларини  тарғиб қилишга қаратилган лойиҳалар мавжуд.

Фарғона вилояти жамоатчилик вакиллари Приозерск шаҳрида бўлиб ўтган “Россия оҳанглари” V этномаданият фестивалида ҳам иштирок этдилар.

Приозерскда дўстлик фестивали

Ленинград вилоятида 110 дан ортиқ миллат ва элатлар истиқомат қилади. Улар аҳил ва тотувликда умр кечирмоқдалар.

Ҳар бир халқ, элат ўз санъати, маданиятига эга. Вилоятда эса ҳар йили “Россия оҳанглари” шиори остида дўстлик фестиваллари ўтказиб келинмоқда.

Бу галгиси Ладого кўли бўйидаги Приозерск шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 50 га яқин миллий маданият марказлари, МДҲ делегациялари иштирок этди. Фестивалда ўзбеклар чодирини тикиш ва безашда Санкт-Петербургда яшайдиган юртдошларимиз билан бирга Фарғона вилояти вакиллари иштирок этдилар. Ўзбек халқи кийимлари, чолғу асбоблари, ҳунармандчилик, тасвирий санъат намуналари қўйилган чодир энг кўп томошабин йиғди.

Дастлаб шаҳарнинг бош кўчаси бўйлаб иштирокчилар юриши уюштирилди. Бундай тамошани кўриш учун ўн минглаб Приозерск аҳолиси йиғилган эди. Бош минбар олдидан ўзбеклар маданият маркази вакиллари ўтаётганда ахоли бирлашиб ўзбек рақсларини ижро этдилар.

Ўзбеклар чодири ёнгинасида Наманган шаҳридан Санкт-Петербургга бориб ишлаётган Насимовлар оила аъзолари дошқозон осиб ош пиширишди ва уни меҳмонларга улашдилар.

 Ленинград вилоятида узоқ йиллардан буён муқим яшаётган яна бир санъаткорлар оиласи дор тикиб, унутилмас тамошалар кўрсатди. Миллий маданият марказлари чодирлари билан танишаётган Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко, Россия давлат Думаси депутатлари бизнинг кўргазма олдида узоқ қолиб кетишди.

— Биз Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан келдик, — дедим мен ва губернаторга заррин чопон, дўппи кийдириб, фаргоналик иқтидорли рассом Отабек Шокиров қаламига мансуб тоғ ва дарёлар тасвири мўйқаламда чизилган манзарани вилоятимиз ҳокими Шуҳрат Ғаниев номидан топширдик.

— Биз ҳамкасбим билан Санкт-Петербургда учрашиб икки вилоят иқтисодий ҳамкорлигини йўлга қўйиш борасида аниқ-равшан режалар тузганмиз ва уни амалга ошириш йўлида ишламоқдамиз. Фарғоналикларга қизғин саломларимни етказинг, — деди Александр Дрозденко. – Ленинград вилоятида хоҳ доимий, хох вақтинча бўлсин яшаётган ўзбеклар мехнатсевар, қонунга итоаткор ва маданиятли диаспорадир. Биз улар билан бир оиладек яшамоқдамиз.

Фестиваль доирасида бўлиб ўтган мулоқотлар чоғи биз Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар тинч-тотув яшаши, ўз халқининг маданиятини сақлаш, ривожланиши учун барча шароитлар яратилгани, Фарғонада ўтаётган миллий байрамлар ҳақида гапириб бердик.