Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қўқон шаҳрида солиқ тизимига киритилаётган ўзгаришлар муҳокама этилди

×

 2018-12-27 15:09:42    117

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони солиқ сиёсатида янги саҳифа очди десак, адашмаган бўламиз. Мазкур концепция юзасидан матбуот, телевидение, радио ва ижтимоий тармоқларда жуда кўп баҳс-мунозаралар бўлди, минглаб таклиф ва тавсиялар билдирилди.

  Маълумки ҳар бир мамлакатда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида бюджет даромадларини имкон қадар кўпайтириш энг муҳим масала ҳисобланади.

Ушбу фармонда айнан шу масалалар, яъни солиқ юкини босқичма-босқич пасайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, солиқ солиш баъзасини кенгайтириш иқтисодиётни тезкор ривожлантириш ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг муҳим шартлари белгилаб берилди.

Концепция доирасида юзага келаётган янгиликларни қонунан мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 24 декабрида Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, ягона ижтимоий тўлов ставкалари 25 фоиздан 12 фоизгача, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 5 фоиздан 2 фоизга пасайтирилди.

Шунингдек, 2019 йил 1 январдан бошлаб ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилади ҳамда улар қўшилган қиймат солиғи тўлайдилар.

Янги қабул қилинган қонунда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилиб, қўшилган қиймат солиғининг фарқланган ставкалари белгиланди.

Унга кўра, қурилиши ташкилотлари 8 фоиз; чакана, улгуржи, шунингдек, улгуржи-чакана савдони амалга оширадиган савдо корхоналари 6 фоиз; умумий овқатланиш, меҳмонхона корхоналари 10 фоиз миқдорида қўшилган қиймат солиғи тўлайдилар.

Куни кеча Қўқон шаҳрида ташкил этилган семинарда вилоят прокуратураси  ходимлари ҳамда солиқ тизими мутахассислари томонидан соддалаштирилган тартибда солиқ тўлаш тартибига амал қилиб келаётган, йирик маблағ айланмасига эга тадбиркорларга солиқ тўловларининг янги ставкалари, жорий этилган ўзгаришлар хусусида атрофлича маълумот берилди. 

Ушбу тадбирда солиққа тортиш тизимидан умумбелгиланган солиққа тортиш тизимига ўтилишининг меъзонлари ва тартиби тадбиркорлик субъектларига батафсил тушунтирилди. Хусусан, умумбелгиланган солиққа тортиш тизимига ўтадиган субъектларни қўшилган қиймат солиғи тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказиш, ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш, шунингдек, иш берувчи томонидан ёлланма ишловчиларга меҳнат ҳақини ҳисоблаш ва жисмоний шахсларнинг даромадидан солиқни ҳамда меҳнат ҳақи фондига нисбатан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш тартибига алоҳида этибор қаратилди.

Ўйлаймизки, мана шундай семинарлар солиқ тизимига киритилаётган ўзгаришларни амалиётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади. Албатта, солиқ юкининг камайиши, солиқ ставкаларининг пасайиши, айримларининг эса бутунлай бекор қилиниши аҳоли реал даромадларининг ошишига, тадбиркорлар ўртасида рақобатбардош муҳит яралишига, пировардда эса халқимиз фаровонлигига хизмат қилади.




Қўқон шахар Давлат солиқ инспекцияси

1-ўринбосари                                                                А.Хамрақулов


Қўқон шахар Прокурори ўринбосари                        А.Насриддинов


Қўқон шахар Хокимининг 1-ўринбосари                    О.Мамажонов