Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Халқ сўзи”: Қўқон — Бутунжаҳон ҳунармандлар фестивали мезбони

×

 2019-02-11 13:29:46    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Фестиваль кунлари тарихий зиёратгоҳлар бўйлаб уюштириладиган сайёҳатлар, ҳунармандчилик ва миллий либослар кўргазмалари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар томошалари, китоблар, альбом ва фотосуратлар савдолари, аския ва қизиқчилар, фольклор ва дорбозлик жамоалари, полвонлар чиқишлари халқимизнинг асрлар мобайнида сайқалланиб келаётган қадриятларнибутун дунёга тараннум этади.

Айни кунларда Қўқон шаҳрида халқаро фестивалга қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилаётир. Кўҳна кентда Худоёрхон ўрдаси, Жоме масжиди, Норбўтабий ва Соҳибзода Ҳазрат мадрасалари, Модарихон даҳмаси ва Даҳмаи шоҳон каби 62 маданий мерос объектлари мавжуд. Фестивалга тайёргарлик ишлари жараёнида ҳар бир маданий мерос объекти бўйича турли тилларда буклетлар тайёрлаш, ташриф буюрувчиларга юқори даражада хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Тайёргарлик жараёнида шаҳарда шу йилнинг августига қадар 10 янги меҳмонхоналар фойдаланишга топширилади, 5 меҳмонхона капитал реконструкциядан чиқарилмоқда. Фестивалнинг “юраги”ни ташкил этувчи Худоёрхон ўрдасида мукаммал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

— Халқаро фестивалда иштирок этиш учун 2018 йил якунигача 66 мамлакатдан 111 нуфузли ташкилотлар рўйхатга олинди, — дейди “Ҳунарманд” уюшмаси Қўқон шаҳар бўлими раиси, ишчи гуруҳи аъзоси Мухторали Азимов. — Фестивал бош логотипини танлашда 150 ортиқ вариантлар таклиф этилмоқда. Интернет сайтини очиш ва унинг дизайни устида ишлар олиб борилмоқда. Кўзда тутилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари уч сменада ташкил этилган.

Фестивалда Қўқон ҳунармандлари ўз маҳсулотлари кўргазмаси билан иштирок этишади. Улар орасида халқ амалий санъати ва ёғоч ўймакорлиги устаси Отабек Умаров ҳам бор. Таниқли ҳунарманд Қодиржон Ҳайдаровнинг эвараси бўлган Отабек ҳозирдан тайёргарлик ишларини бошлаб юборди. Жумладан, фестиваль ўтадиган Ўрда олди мажмуасига барпо этиш режалаштирилган рамзий кириш дарвозалари учун нақшинкор устунлар тайёрламоқда.

— Мазкур кириш дарвозалари ташриф буюрувчиларга шаҳримиз ҳунармадчилиги ҳақида дастлабки хулосаларни беради, — дейди Отабек Умаров. — Отам Мирзаюнус Умаров, оға-иниларим Жаҳонгир ва Жамшид Умаровлар билан баландлиги 3,5 метр бўлган иккита нақшинкор устун тайёрлаб қўйдик. Яна устунлар тайёрлаш устида ишлаяпмиз.

— Халқаро фестивалда Риштон туманидан ҳам жами 100 нафар устазода кулоллар иштирок этиши белгиланган, — дейди “Ҳунармандлар” уюшмаси Риштон тумани бўлими раиси Бунёджон Юнусов. — Хозирда мукаммал тайёргарлик ишларини давом эттиряпмиз. Фестивал доирасида “Риштон мовий афсонаси” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда 800 хилдан ортиқ кулолчилик нодир асарлари намойиши билан биргаликда, кулолларимиз оддий тупроқ санъат даражасига бориб етадиган жараёнларни ўз ичига олган маҳорат дарсларини ҳам ташкил этишади. Шу йилнинг 1-3 июнь кунлари бўлиб ўтадиган “Риштон сеҳри” халқаро кулоллар ва кулолчилик махсулотлари фестивалини ҳам халқаро хунармандчилик фестивалига тайёргарлик жараёнларининг узвий давоми сифатида англаш мумкин.

Элёржон Эҳсонов