Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎзА: Намунали таянч пункти аниқланди

×

 2019-02-24 20:33:15    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонада “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ўзининг амалий самараларини бермоқда. Ўтган йили Фарғона вилоятида 325 та маҳаллада бирорта жиноят содир этилмагани ҳам бунинг яққол тасдиғидир. Албатта, бу ишларда ички ишлар органлари профилактика хизматининг алоҳида ўрни бор.

Айни пайтда вилоятда ички ишлар органларининг 1 минг 31 та таянч пункти фаолият кўрсатмоқда. Таянч пунктларида профилактика инспекторлари томонидан ҳудудларда осойишталикни таъминлаш, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишда маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Танловда маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни таъминлаб, одамларнинг оғирини енгил қилаётган, мавжуд муаммоларни бартараф этаётган, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда юқори кўрсаткичларга эришаётган намунали ички ишлар органлари таянч пунктлари фаолияти ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 19 та таянч пункти иштирок этган танловнинг вилоят босқичида биринчи ўринни Қўқон шаҳридаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини таянч пункти эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

– Ҳудудда осойишталик ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик яхши самара бермоқда, – дейди ушбу маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги таянч пункти профилактика катта инспектори, майор Азимжон Йўлдошев. – Уч мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган маҳалламизда янги иш ўринлари яратиш, касаначилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доимий эътиборда бўлмоқда. Профилактика тадбирлари самарасида ҳудудда жиноятчилик кескин камайди.

Танловда турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, тақдирланди.