Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎзА: Ўз боламизни, уйимиз ва маҳалламизни ўзимиз асрайлик!

×

 2019-02-24 20:38:11    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида шу мавзуда умумпрофилактик тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудларни секторларга бўлган ҳолда иш ташкил этиш тизимининг жорий қилингани халқ билан аниқ манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига замин яратди. Фарғона вилоятида ҳам бугунги кунда ушбу йўналишдаги ишлар янги босқичда давом эттирилмоқда. Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда секторлар фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган мазкур тадбир ҳам ана шу ишларнинг узвий давомидир.

Сектор раҳбарлари бошчилигида тарғибот гуруҳлари шакллантирилиб, депутатлар, имом-хатиблар, маданият ва спорт соҳаси вакиллари ҳамда иқтидорли ёшлар жалб этилди. Ўтказилган тадбирларга 4 мингдан зиёд аҳоли, жумладан, 720 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар қамраб олинди.

Марғилон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Мирзоҳид Убайдуллаев раҳбарлигидаги тарғибот гуруҳи тадбирлари 1-умумтаълим мактабидан бошланди. Дастлаб ўқувчилар ҳунармандчилик намуналари, ўқиш ва спортда эришаётган ютуқларини намойиш этди. Мактаб мажлислар залида “Оила – муқаддас қўрғон” мавзуида ота-оналар йиғилиши ўтказилди. Тарғибот гуруҳи аъзолари – Ўзбекистон халқ артисти Ёрқиной Ҳотамова, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Дилфуза Абдуллаева ҳамда ўқитувчилар, ота-оналарнинг самимий мулоқотидан сўнг аълочи ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Марғилон миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида “Мен экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман”, “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзуларида иншолар, тасвирий санъат танловлари ўтказилди. Ҳудуддаги Ҳунармандчилик марказида ўтказилган ош танловида 15 ошпаз иштирок этди. Тарғиботчилар гуруҳи сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, уйда таълим олаётган ўқувчилар, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар аъзоларига совғалар берди.

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Алишер Хўжаев бошчилигидаги тарғиботчилар иштирокида 23-умумтаълим мактабида “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусида ота-оналар йиғилиши ўтказилиб, фарзандлар таълим-тарбияси билан боғлиқ муҳим масалалар сарҳисоб қилинди. Ёшлар марказида ҳунарманд ёшлар маҳсулотлари кўргазмаси, “Зуҳро” маҳалла фуқаролар йиғинида “Прокурор соврини учун” футбол мусобақалари бўлиб ўтди. Марғилон шаҳар драма театри ижодий жамоаси томонидан спектакль намойиш этилди.

Марғилон банк коллежида 3-сектор раҳбари, шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Шавкатжон Дадахонов бошчилигидаги тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамда ота-оналар, ўқитувчи-мураббийлар, ўқувчилар иштирокида ўтказилган давра суҳбати келажагимиз ворисларининг ўқиши, ахлоқ-одобига бағишланди. Шундан сўнг Туркистон кўчаси бўйлаб югуриш бўйича оммавий спорт мусобақаси ўтказилди. Марғилон хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 43 та муассаса 425 та иш ўрни таклиф этди. Ярмарка давомида “Ёдгорлик” ва “АВС текстиль” корхоналари, оилавий поликлиника ва мактабгача таълим муассасалари ҳамда иш изловчилар ўртасида 30 га яқин меҳнат шартномаси имзоланди. “Либос – маданият кўзгуси” деб номланган яна бир тарғибот тадбирида ҳунармандлар томонидан ташкил этилган миллий либослар кўргазмаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Вилоят мусиқали драма театри томонидан саҳналаштирилган “Залолат” спектакли тадбир қатнашчиларининг мароқли дам олишини таъминлади.

Тарғибот гуруҳи аъзолари ва шаҳар фаоллари жам бўлган автобус 32-умумтаълим мактабида тантанали равишда кутиб олинди. Шаҳар давлат солиқ инспекцияси, 4-сектор раҳбари Умиджон Юсупов бошчилигида таълим даргоҳида бўлиб ўтган ота-оналар мажлиси янгича услубда ташкил этилди. Йиғилишлар гуруҳларга бўлинган ҳолда олиб борилиб, ўқитувчилар жамоаси биринчи, ота-оналар иккинчи, ўқувчилар учинчи, экспертлар тўртинчи гуруҳдан жой эгаллашди. Шу тариқа фикрлар эркинлиги ва хилма-хиллиги асосида иш юритишнинг самарали усуллари белгиланди.

Марғилон шаҳар педагогика коллежи, “Баркамол авлод” болалар ижодиёти маркази ҳамда шаҳар драма театрида ташкил этилган маърифий тадбирларда сектор фаолиятини янада яхшилаш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар келишиб олинди.

Ижодкорлар боғида тарғибот тадбирларининг якуний қисми бўлиб ўтди. “Энг ораста либос”, “Энг яхши ота-оналар йиғилиши ўтказган мактаб”, “Энг моҳир ошпаз” сингари 20 дан ортиқ номинация ғолибларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари барчага хушкайфият бағишлади.