Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


stopterror.uz: Тинчлик учун барчамиз масъулмиз

×

 2019-02-24 20:51:36    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Марғилонда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 12 февраль куни “Ўз боламизни, ўз уйимизни ва ўз маҳалламизни ўзимиз асрайлик” мавзусидаги умумпрофилактик тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Тарғибот гуруҳларига етакчи имом-хатиблар, депутатлар, маданият ва спорт соҳаси вакиллари ҳамда давлат мукофотларига сазовор бўлган иқтидорли ёшлар жалб этилди.

Марғилон шаҳардаги 1-умумтаълим мактабида “Оила – муқаддас кўрғон” мавзусида умумпрофилактик йиғилиши, Милллий ҳунармандчилик коллежида эса “Мен экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?”, “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда маҳалла фуқаролари ўртасида “Ош танлови” ўтказилди. Шу қатори “Оила – муқаддас кўрғон”, “Шаҳар прокурори соврини учун”, “Огоҳлик – давр талаби”, “Бўш иш ўринлари”, “Либос – маънавият кўзгуси”, “Тинчлик учун барчамиз масъулмиз” каби тарғибот тадбирлари ҳам ўз ишини давом эттирмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ушбу тадбирларни ўтказиш бўйича жорий йил 16 январдаги 11-01-50-сонли чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди, – дейди Марғилон шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев. – Чора-тадбирлар режасига мувофиқ, ўтказилган тадбирларда 4 минг нафардан зиёд аҳоли вакиллари, жумладан 720 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар қамраб олинди. Бу каби тадбирларни ташкил этилиши ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли, хусусан ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, фуқароларнинг бугунги тинч ҳаётимизга шукроналик ва эртанги кунга бўлган ишончларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Кун давомида ўтказилган тадбирлар якунида шаҳардаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаоллар залида сектор раҳбарлари, давлат ва жамоатчилик вакиллари иштирокида вилоятдаги таниқли саньат усталарининг концерт дастури бўлиб ўтди. Тадбирда кун давомида ўтказилган тадбирлар, кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этганлар ва ғолиблар тақдирланди.

Наргиза Мамазияева