Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎзА: Риштонлик кулол тайёрлаган сувенир ва сопол идишлар Европа музейларида сақланмоқда

×

 2019-02-27 19:44:32    191

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон азалдан ҳунармандлар маскани бўлган. Риштон кулоллари тайёрлаган кўза ва хумларда жазирамада сув сақланган, сув ўн кунгача ҳолатини ўзгартирмаган.

Риштонлик уста кулол Алишер Назиров тайёрлаган кулолчилик буюмларида бирорта ортиқча детал ишлатилмайди. Улардаги бўёқлар худди қадимда қилинганидек, тоғ ўсимликлари қайнатмасидан олинади. Бу эса буюм ранги ўчмай жилосини йўқотмаслигини таъминлайди.

Алишер Назиров кўза ёки бошқа буюм ясаётганда лойга юрагининг бир бўлагини ҳам қўшиб қоради. Устанинг уй-музейи ва устахонаси бор.

– Кулолчилик санъати қадимий ҳунарлардан, - дейди Алишер ака. – Биз тайёрлаган маҳсулотлар сифати билан ажралиб туради. Чунки қизил, оқ рангдаги идиш-товоқларга қўрғошин, қизил кесак билан сирланиб оҳор берилади. Кулолчилик билан оилавий шуғулланамиз. Шунингдек, 20 нафар шогирдим билан тайёрлаган сувенир ва сопол идишлар Европа музейларида сақланмоқда.