Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 205 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎзА: Банк кўмаги – тадбиркорларга мадад

×

 2019-03-03 15:02:18    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўтган йили Марғилон шаҳрида "Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури доирасида 567 та хонадонга 12,6 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Мазкур маблағнинг 4,8 миллиард сўми тикувчиликни йўлга қўйган 282 оилага йўналтирилди. Шаҳарнинг Иқбол маҳалласида яшовчи Турдихон Абдуллаева раҳбарлигидаги “Дониёр техно бизнес” оилавий корхонаси шулар жумласидан.

Турдихон опа 2018 йил декабрь ойида “Агробанк”нинг Марғилон филиалидан 25 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, 5 нафар қизи, келини, набираси ва синглиси билан бирга аёллар кўйлаги, халат, чопон, футболка ва миллий кийимлар ишлаб чиқара бошлади. Мана, 3 ойдирки, ҳар ойда 15-20 миллион сўмлик маҳсулот ички бозордан ташқари қўшни Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига ҳам етказиб берилмоқда.

Турдихон Абдуллаеванинг қўшниси Баҳромжон Мирхўжаев ҳам ўтган қисқа вақтда банкнинг 25 миллион сўмлик имтиёзли кредитидан фойдаланган ҳолда 2000 дона аёллар сумкаси ва 3500 жуфт аёллар пойафзали ишлаб чиқарди. Энг муҳими, бу ерда 15 нафар аёл доимий иш билан таъминланган.