Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎзА: 120 нафар ишсизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда

×

 2019-03-07 15:04:02    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармасига мурожаат қилган, иш излаётган кўплаб аҳоли эндиликда қайта ўқитиш курсларида ўқиб, ҳунарли бўлиш имкониятига эга бўлди.

Мамлакатимизда аҳолини иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилган Фарғона шаҳридаги саноат касб-ҳунар коллежи ва Фарғона шаҳар имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган республика касб-ҳунар коллежининг ўқув ишлаб чиқариш базасида меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касбларга ишсиз, ўз касби бўйича иш топишда қийналаётган фуқароларни касбга тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди.

Жумладан, Фарғона саноат касб-ҳунар коллежида пайвандлаш ишлари устаси, сантехника ишлари устаси, авточилангар ва электромонтёрлар тайёрлаш ўқув курсларига қабул ниҳоясига етказилиб, ўқиш бошланди. 

– Айни пайтда 120 нафар ишсиз фуқарога тўртта мутахассислик бўйича коллеждаги малакали ва тажрибали мутахассислар ўқув машғулотларини олиб бормоқда, – дейди коллеж директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ҳусанбой Собиров. – Курс тингловчилари таълим муассасамиздаги барча шароитларга эга устахоналарда касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Электромонтёрлик курси 6 ой, қолган учтаси 3 ойлик курслардир.

Вилоятнинг узоқ ҳудудларидан келган тингловчилар ётоқхона билан таъминланди. Касбга тайёрлаш курсларида ўқитилган ишсиз фуқароларга туман-шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида стипендия тўланади. Битирувчиларга эгаллаган касби бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган махсус сертификат топширилади. Ўқиш бепул амалга оширилиб, иш билан таъминлаш кафолатланади.