Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Халқ сўзи”: Фарғонада халқаро ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда

×

 2019-03-11 11:31:52    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғонада “Келажакни терроризмсиз қурамиз!” шиори остида халқаро ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Фестивалда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларининг чегарадош ҳудудларидаги давлат бошқаруви органлари, ёшлар ташкилотлари, миллий-маданий марказлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, диний соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, экстремизм ва терроризмга қарши кураш йўналишида илмий-амалий тажрибага эга мутахассислар, талаба ёшлар қатнашишади.

Мақсад 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 5-бандида илгари сурилган хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга қаратилган.

Икки кун (11-12 март) давом этадиган мазкур халқаро фестивалда “Марказий Осиё минтақасида экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг долзарб масалалари” мавзусида ўқув-семинари ҳамда “Биз келажакни биргаликда бунёд этамиз!” шиори остида ёш олимларнинг инновацион ғоялари, тадбиркор ва ҳунарманд ёшлар кўргазмалари ташкил этилади. Шунингдек, “Дўстлик” кубоги учун фестиваль қатнашчиларидан иборат жамоалар ўртасида спортнинг минифутбол, волейбол, стол тенниси мусобақалари уюштирилади.

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида фестивал иштирокчилари ва 20 мингдан ортиқ ёшлар учун шоу-концерт дастури намойиш этилади. Бундан ташқари, фестиваль иштирокчиларини Фарғона шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, тарихий обидалар билан таништириш мақсадида вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилади.

Кутилганидек, бугун эрта тонгда Бешариқ туманидаги Андархон чегара постида Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти делегацияси, Водил чегара постида Қирғизистон Республикаси Баткент вилояти делегацияси ҳамда Ўш ва Жалолобод вилояти ёшлар вакиллари Андижон вилоятининг “Дўстлик” чегара постида ўзбекона урф-одатлар ҳамда анъаналар асосида шоду хуррамлик билан кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, бугун 11:00 да ”Тадбиркорлар маркази”да уюштириладиган фестивалнинг тантанали очилиш маросимидан сўнг Фарғона туманидаги “Қабуллар уйи”да “Марказий Осиё минтақасида экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар бўлиб ўтади.

Сайтимизни кузатиб боринг, халқаро фестиваль доирасидаги муҳим учрашув ва янгиликлар билан сизларни батафсил таништириб борамиз.