Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: Ҳисоботда 2, амалда эса 12

×

 2019-04-25 16:08:55    55

PDF юклаш
Чоп этиш



Барча учун адолатли солиқ тизими яратилиб, қонуний ишлаган тадбиркорларимизга кенг имкониятлар берилаётганлигига қарамай ҳанузгача айрим “ишбилармонлар” давлат солиқ идораларидан ҳақиқий савдо тушумини ёки ҳақиқий ишчилар сонини яшириб, Давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган солиқлардан турли йўллар билан қочишга ҳаракат қилмоқда.

Ана шундай тадбиркорларга тўғри йўл кўрсатиш, камчиликларни биргаликда бартараф этиш, кунлик тушумларнинг ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш мақсадида Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан 2019 йилнинг 18-21 апрель кунлари Фарғона шаҳрида фаолият кўрсатувчи чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш шаҳобчаларида хронометраж кўздан кечириш тадбирлари ўтказилди.

72 та хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган тадбирлар натижасида уларнинг кунлик нақд пул тушуми ўтган ҳафтанинг мос даврига нисбатан 80,5 миллион сўмга оширилди.

Масалан, бир кунлик савдо тушумларини ўртача 3,2 миллион сўм деб кўрсатиб келган “Водий фарм прогресс” МЧЖда хронометраж кўздан кечириш тадбирлари ўтказилганда кунлик нақд пул тушумининг ўзи 3,6 миллион сўм, қўшимча равишда 3 миллион сўмдан зиёдроқ тушум тўлов терминали орқали амалга оширилганлиги, жами кунлик савдо тушуми 6,7 миллион сўм эканлиги маълум бўлди. Хронометраж тадбирлари натижасида мазкур жамиятнинг кунлик тушумлари 110 фоизга ошишига эришилди.

Шаҳарда фаолият кўрсатаётган “Фарғона Азиз Аброр” ошхонаси ҳам кунлик савдо тушумини 1 миллион сўм кўрсатиб келган бўлса, хронометраж кўздан кечириш тадбири мобайнида тушумлар 3 миллион сўмдан зиёдроқ эканлиги ойдинлашди.

Бундан ташқари, ўтказилган хронометраж кўздан кечириш тадбирларида 70 та ҳолатда ҳисоботларда кўрсатилмаган норасмий ишчилар қайд этилиб, уларни белгиланган тартибда расмийлаштириш юзасидан амалий чоралар кўрилди.

Масалан, Фарғона шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Жаҳонгир Раҳматуллаев” ошхонаси ҳисоботларида 2 нафар ишчи расмий рўйхатдан ўтган бўлса, хронометраж тадбири ўтказилганда эса яна 10 нафар ходим норасмий равишда ёлланганлиги аниқланди.

Худди шундай ҳолат “Қиргули савдо сервис” ошхонасида ҳам кузатилиб, охирги берилган ҳисоботларида 6 нафар, амалда эса 16 нафар, яъни, 10 та норасмий ишчилар борлиги қайд этилди.

Маълумот учун: Хронометраж кўздан кечириш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019 йил 3 апрель куни 3148-сон билан рўйхатдан ўтган Давлат солиқ қўмитасининг “Товарлар (ишлар, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш ҳамда камайтирилган тушум суммасидан солиқларни ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги” Қарори билан тасдиқланган Низомига асосан олиб борилди.

Fag’ona viloyati Davlat soliq boshqarmasi

Jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot sho’basi