Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 174 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА БАЙРАМ ТАНТАНАЛАРИ ШУКУҲИ

×

 2019-05-10 14:43:18    69

PDF юклаш
Чоп этиш



Шу йилнинг 8 май куни вилоятимизда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан бир гуруҳи 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан пойтахтимизда бўлиб ўтадиган байрам тантаналарида иштирок этиши учун вилоят ҳокимлиги, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали равишда кузатиб қўйилди.

Замонавий “Малибу” автомашиналарида йўлга чиққан элимиз ардоғидаги қаҳрамонларимиз Тошкентдаги Ботаника боғида ўтказилган байрам тантанасида қатнашиб, Президентимиз билан юзма-юз кўришиш бахтига муяссар бўлдилар.

***

2019 йил 9 май. Фарғона шаҳридаги Хотира майдони ҳар қачонгидан файзли ва гавжум. Юртимиз баҳори ўз кўрку тароватини тўлиқ намоён этган гўзал хиёбонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, вилоятимиз фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар жамулжам бўлишган.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев иштирок этди ва Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган минглаб ҳамюртларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, молия, банк, солиқ идоралари, Фарғона шаҳар ҳокимлиги номидан Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Вилоятда фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлар, таълим муассасалари ва меҳнат жамоалари, фахрийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйиб, халқимизга хос ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини намоён этишди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари тантанали саф тортиб ўтдилар.

Шу куни Хотира майдони уруш йилларидаги муҳитни акс эттирувчи саҳна кўринишлари билан безатилди. Қўмондонлик штаби, тиббиёт пункти, дала ошхонаси, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар жойлаштирилди. Жанг майдонларида ўзбек аскарлари кўрсатган мардлик ва жасорат, ота-боболаримизнинг фронторти меҳнат фаолияти, уруш азоб-уқубатларини бошидан кечирган оилалар ҳаёти акс эттирилди.

-  Бу каби ўзига хос ёндашувлар ҳамюртларимиз, айниқса, янги авлод қалбида мардлик ва жасорат, ватанпарварлик туйғуларини тарбиялайди,-дейди ҳарбий хизматчи Русланбек Шеримбетов. – Бугун юзлаб ўқувчи ёшларимиз боболаримизнинг уруш йилларидаги қаҳрамонликлари борасида аниқ тасаввурга эга бўлишди, ўша давр қийинчиликлари ва машаққатларини яққол ҳис этишди.  Тадбирда қатнашиб унутилмас таассуротларга эга бўлишганини таъкидлашди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан байрам арафасида ўнг минглаб ҳамюртларимизга “Шараф лентаси” тарқатилди. Турли акция ва тадбирлар ташкил этилиб, ушбу байрам моҳиятини катта кичик ўртасида кенг тарғиб этишга муваффақ бўлишди.

-  Бундай байрамлар навқирон авлод учун чинакам ибрат мактабидир,-дея суҳбатимизни давом эттиради Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши мутахассиси Сарвиноз Расулова. – Бугунги тадбир ҳам ёшларнинг фаоллигида ўтмоқда. Бу каби байрам таассуротлари бизни юрт равнақ-ривожи йўлидаги саъй-ҳаракатларда янада фидойи бўлишга ундайди.      

***

Фарғона шаҳридаги “Жасмин” тантаналар мажмуасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронторти фахрийлари, мустақиллик йилларида  жасорат ва мардлик кўрсатган ҳарбий хизматчилар учун вилоят ҳокимлиги томонидан байрам тадбири ўтказилди.

Тантанада вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев байрам иштирокчиларини Хотира ва Қадрлаш куни билан самимий муборакбод этди. 

Байрам тадбирида вилоятнинг барча шаҳар-туманларидан келган Иккинчи жаҳон  уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.

Тантанада фарғоналик санъат усталарининг чиқишлари фахрий отахонларни даврага чорлади. Қўшиқларда ҳам тинчлик, бугунги бахтли ҳаётимиз тараннум қилинди. Уруш даври мусиқалари ва ашулалари, театрлаштирилган томошалар ижро этилди. Уруш ва меҳнат фахрийларининг куй-қўшиқларга ҳамоҳанг рақсларини барча бирдек олқишладилар.

-  Бу кунни ҳар қанча байрам қилсак арзийди,-дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Қувасой шаҳрида яшовчи 97 ёшли Ориф ота Мўминов. – Бугун роса ўйнадим. Урушнинг аччиқ хотиралари бироз унутилди. Ота юртига қайтиш насиб этмаган қуролдош дўстларнинг руҳи шод бўлсин. Шундай дориломон кунларга етиб келганимиздан беҳад мамнунмиз.

Уруш йиллари хотиралари ва бугунги тинч-фаровон ҳаёт қадрини улуғловчи бадиий дастур қатнашчиларда унутилмас таассурот қолдирди.    

Ботир МАДИЁРОВ,

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА,

“Фарғона ҳақиқати” махсус мухбирлари.

Суратларни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.