Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 336 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Фарғона ҳақиқати": Халқаро пресс клуб – Фарғонада ОЛИЙ ТАЪЛИМ: ТАНҚИД, ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ

×

 2019-06-06 16:46:12    55

PDF юклаш
Чоп этиш



                Халқаро пресс клуб вилоят тадбиркорлар марказида “Ўзбекистонда олий таълим тизими: ислоҳотларнинг янги босқичи, муаммоларнинг чуқур таҳлили ва тезкор ечимлар” мавзусида навбатдаги анжуманни ўтказди. Ойнайи жаҳон орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилган ушбу учрашувда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорлар, талабалар, иш берувчи корхона, ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

             Учрашувни пресс клуб раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаева ҳамда клуб бош продюссери Ғуломжон Самадов олиб борди.

            Қайд этиб ўтилганидек, бугун республикамизда меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларга арзон ишчи кучи сифатида эмас, аксинча, салоҳияти юксак, рақобатдош кадрлар деб қаралмоқда. Шунга монанд равишда йигит-қизларни таълим олиш жараёнидаёқ ўз мутахассислиги бўйича тегишли корхона, ташкилот ёки муассасага амалиёт ўташи учун йўналтириш, бандлигини таъминлашга масъулият билан ёндашилаяпти. Бошқача айтганда, эрта-индин олий ўқув юртини битириш арафасида турган ҳар бир мутахассис қўлига диплом олгач, қачон, қаерда ва қандай қулайликлар эвазига меҳнат фаолиятини бошлашини яхши билади. Бу эса унинг келажакка ишончи мустаҳкамлигидан, аниқ мақсад ҳамда қатъий позицияга эга эканидан далолат беради.

          Президентимиз раҳнамолигида ҳаётга изчил татбиқ қилинаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида ёшлар бандлиги устувор вазифа сифатида белгилангани бежиз эмас. Лекин кейинги вақтда олий таълим муассасаларида вужудга келаётган айрим камчилик ва муаммолар таълимдаги ислоҳотларни жонлантириш зарурлигини кўрсатмоқда. Водий вилоятлари қаторида Фарғонадаги олий таълим муассасаларида ҳам ана шундай камчиликлар борлиги аён бўлгани, пресс клубда очиқ-ойдин айтиб ўтилди.

          Фарғонадаги олийгоҳлардан тайёрланган танқидий руҳдаги лавҳа эфирга узатилди. Хусусан, Фарғона политехника институтидаги ободонлаштириш юмушларига бепарво қаралаётгани, Фарғона давлат университети ва Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали ўқув хоналарининг оғир аҳволи, ТАТУ Фарғона филиалида талабалар учун техника жиҳозларининг етишмаслиги, интернет тезлиги ва сифатининг пастлиги ана шу лавҳада аниқ мисоллар асосида намойиш этилди. Шунингдек, унда Қўқон педагогика институти олдида йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласаси жиддий эътибор талаб қилаётгани, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали ҳамда Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали талабалар турар-жойларидаги (илгари коллежга тегишли бўлган бинолар) бир қатор вазиятлар таҳлил этилди.

            Кўтарилган муаммолар юзасидан олий таълим муассасалари раҳбарларига турли саволлар берилди. Ректорлар ва филиаллар директорлари мавжуд вазият ва уни бартараф этиш бўйича ўз фикрларини баён қилдилар.

Олий таълим ривожига қаратилаётган юксак эътибор ва рағбат туфайли кейинги йилларда мамлакатимизда дунёнинг энг ривожланган давлатлари олий ўқув юртлари филиаллари ташкил этилди. Бу эса ўз навбатида соҳада миллий ва хорижий тажрибани таққослаш имконини ҳам бермоқда. Пресс-клубда айни шу хусусиятлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Ушбу мавзу юзасидан Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактаби (ISMA) Президенти, профессор ва академик Роман Дьяконнинг фикрлари тингланди. Ушбу нуфузли олийгоҳнинг Фарғонада ташкил этилган филиалида илк сабоқларни ўзлаштирган талабалар Диёрбек Ҳомидов ҳамда Ҳалимжон Ўринбоевлар Олий мактабнинг афзалликлари, ўқитувчиларнинг билим ва тажрибаси, замонавий ўқитиш услублари ҳақида сўзладилар.

   Олий таълим тизимини сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтариш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш, ёшларга назарий билим бериш баробарида, корхона ҳамда ташкилотларда амалий кўникмаларини оширишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш доимий эътибордаги масалалардан бири ҳисобланади. Талабалар учрашув чоғида бу борадаги савол ва таклифлар билан мутахассисларга юзландилар.

– Назарий билимлар ҳамиша амалиёт билан мустаҳкамланишини яхши биламиз. Аммо аксарият битирувчиларимизда шунга келганда бир қатор тушунмовчиликлар пайдо бўлади, – дейди Фарғона политехника институти талабаси Диёра Бахтиёрова. – Учрашувда шу масала бўйича юзланганимда, сиз ректор бўлсангиз, нима қилган бўлардингиз, деб савол беришгани мени ҳайрон қолдирди. Агар ректор бўлсам, ишлаб чиқарувчи корхона ва таълим муассасасидаги алоқани мустаҳкамлашни биринчи вазифа қилиб қўяр эдим. Чунки талабаларнинг амалиётдан хабардорлигини ошириш жуда муҳимдир.

 Халқаро пресс клубда амалиётчи корхоналар ва соҳа меҳнат фахрийларининг ҳам фикрлари тингланди. Таълим муассасаларида эски ва яроқсиз дарсликлардан фойдаланилаётганига танқидий баҳо берилди. Талабаларнинг мутолаа маданиятини ошириш, китоб қадри ҳақида қимматли мулоҳазалар таъкидлаб ўтилди.

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган сурат.