Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОН-СЎХ ЙЎЛИ ОЧИЛДИ

×

 2019-08-30 18:00:07    94

PDF юклаш
Чоп этиш



 

Бугун 2019 йил, 30 август куни Ўзбекистон Мустақиллиги байрамининг 28 йиллиги арафасида Фарғона вилоятининг қўшни Қирғизистон билан чегарадош барча назорат-текширув постлари очилди. Қувасой, Водил, Бешариқ, Риштон чегара постларига халқаро пост мақоми берилди. Бугун, айниқса,  Риштон ва Сўх аҳолиси, шунингдек, қўшни Қирғизистон аҳолиси орзиқиб кутган орзу ушалди. Аҳолимиз 10 йил давомида 250 км йўл босиб Сўхга боришига тўғри келар эди. Ушбу йўлнинг очилиши эса 250 км ўрнига 25 км йўл босиб қариндош-уруғларни кўриш, савдо-сотиқ учун қулайлик яратди. Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббус ва саъй-ҳаракатлари, икки мамлакат раҳбарларининг одилона, халқона сиёсати, ушбу борадаги топшириқларнинг  ҳудудлардаги ўринли ижроси туфайли ушбу постлар очилди. Бу кунни Марказий Осиё халқлари бирдамлиги йўлида тарихий кун деб баҳоласа бўлади.

Халқ Риштон ва Сўх туманини боғлаб турувчи Қирғизистон орқали ўтган йўлнинг тантанали очилиш маросимига йиғилди. Иккала чегара постида Ўзбекистон ва Қирғизистон байроқлари ҳилпираб турар экан, эрта тонгданоқ фуқароларнинг чегарадан ўтиб бошлаганини кўрамиз.

Расмий очилиш маросимини нишонлаш учун чегара постига Қирғизистоннинг Баткен вилояти ҳокими А.Қ.Мадумаров  вилоят фаоллари билан етиб келди. Меҳмонлар нон-туз ва карнай-сурнай садолари остида кутиб олинар экан, ўзбек,  қирғиз ва тожик миллатига мансуб халқларимизнинг қувончлари чексиз эди.

         Тантанали маросимни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев очиб берди. Тили, дили, урф-одатлари бир Ўзбекистон ва Қирғизистон халқининг дўстлигимиз абадий бўлишини тилаб, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва аҳолимиз номидан яқинлашиб келаётган байрам билан табриклади. Вилоят ҳокими ушбу ҳодисани жаҳон тарихида аҳамиятли, элларни бирлаштирувчи ҳодиса эканлигига аҳамиятли ҳодиса бўлиб қолишини таъкидлади.

         Баткен вилояти раҳбари Акрам Мадумаров ҳам Қирғиз Республикасининг ва Ўзбекистон Республикасининг 28 йиллиги билан барчани табриклади. Ушбу кун арафасида ушу постларнинг очилиши муносиб туҳфа эканлигини билдирди. “Ўзбек ва қирғиз қушнинг икки қанотидай. Агар бир қаноти бўлмаса, қуш уча олмайди. Тилимиз, динимиз, ичган сувимиз бир. Кўчага чиқсак, бир тоғни, бир далани кўрамиз. Қиз олишиб, қиз бериб келган қуда элларданмиз. Икки элни бирлаштираётган икки элнинг Президентлари С.Жээнбеков ва Ш.Мирзиёевга шарафлар бўлсин. Бундан кейин дўстлигимиз янада мустаҳкам бўлсин. Фарғона вилояти биз учун ўзгачадир. Бу вилоятнинг ютуқларидан ўз ютуғимиздек хурсандмиз.”,  - деди у ўз сўзида.

Шундан сўнг Баткен вилояти нуронийларидан Қадамжой райони, Мингчинор қишлоғидан келган Мирзағозиев Тошпўлат ота ҳамда Фарғона вилояти “Нуроний” жамғармаси раиси Топволди Холдоровлар сўзга чиқиб, аҳоли номидан миннатдорчилик билдириб, байрам билан ҳаммани қутладилар.

Чўнғара қишлоғидан келган Муҳаммадиев Солиҳожи ота, Мадаминов Хўжаёр ота, Тожибоев Халил оталар ҳам кўпга ризқ, тинч-тотувлик, меҳр-оқибат тилаб, раҳбарларни дуо қилдилар.

Қирғизистонлик меҳмонларга Риштон кулолчилик маҳсулотларидан совға улашилди.

Шундан сўнг ўзбекистонликлар қирғизистонлик меҳмонлар билан бирга очилган чегара постидан ўтиб Сўх туманидаги чегара постининг очилиш маросимига жўнаб кетдилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати