Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ “ЧИНОБОД”ДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

×

 2019-09-30 12:35:05    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Бешариқ тумани “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғинида оммавий сайёр қабул  ўтказди. Унда сектор раҳбари, вилоят ташкилотлари бошлиқлари иштирок этиб, ҳудуд аҳолисининг мурожаатини ўрганди. Аҳолини қийнаётган муаммолар хусусида суҳбатлашди

Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули учун жой - “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғини танлагани бежиз эмас. Вилоятнинг олис ва чегарадош ҳудуди саналган мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида  бугунги кунда 5 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Бу ернинг аҳолиси деҳқончиликда яхши тажрибага эга. Айниқса, бу қишлоқ аҳли қовун етиштириш ва уни сақлашда жуда ҳам машҳур. Жорий йилда  ҳудуддаги 18-мактабгача таълим муассасаси 2 миллиард 400 миллион сўмликдан ортиқ маблағ эвазига бутунлай янгитдан қурилди. Кўплаб кўчаларнинг ички йўллари асфальт қилиниб, ичимлик суви тортилди. Бугун қўшни Тожикистондан ташриф буюраётган меҳмонлар қишлоқда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўриб, ҳавас қилаётгани ҳам айни ҳақиқат.

Вилоят бошқарма ва ташкилотларининг масъулларидан иборат ишчи гуруҳлар мазкур маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳар бир хонадонида бўлиб, аҳоли билан мулоқотда бўлди. Уйма-уй ўрганишлар ва мулоқот чоғида 135 та хонадонга кирилди. Аҳоли томонидан бир қатор муаммолар билдирилиб, уларни ҳал этиш тадбирлари кўрилди. Шунингдек, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, бемор холидан хабар олинди.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев мазкур қишлоқда Ўзбекистон, Фурқат ва Бешариқ тумани фуқаролари учун сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан 49 та турли мазмундаги мурожаатлар тушди. Шундан 11 таси жойида ҳал этилди, қолгани эса тегишли масъуллар томонидан қонуний тушунтиришлар ўтказилиб, мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Чўлпоной Мўйдинова ёлғиз икки фарзандни тарбияламоқда. Унинг уйи таъмирга мухтож эди. Вилоят ҳокимлигининг кўмагида 2 хонали янги уй қурилишига киришилди. Вилоят ҳокими Ш. Ғаниев мазкур хонадонда бўлди, Ч. Мўйдиновага тикув машинаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. 

Шунингдек қабул давомида 3 нафар ногиронлиги бўлган фуқарога ногиронлик аравачаси тақдим қилинди.